RU

Последние новости

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Осиё қитъаси учун сентябрь ойидаги ФИФА кунлари бекор қилинди. Энди нима бўлади? Новости

Осиё қитъаси учун сентябрь ойидаги ФИФА кунлари бекор қилинди. Энди нима бўлади?

ФИФА халқаро тақвимга бир қатор ўзгартиришларни киритди:

- ЖЧ-2022 қитъалараро плей-офф босқичи 2022 йил март ойидан июнь ойига кўчирилди,

- 2020 йил сентябрь ойидаги ФИФА кунларини ОФК, КАФ, КОНКАКАФ ва Океания минтақаси учун бекор қилди, УЕФА ва КОНМЕБОЛ учун эса бу кунлар сақлаб қолинди.

- 2020 йил октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунларини УЕФА учун бир кунга узайтириш, бу орқали иккита эмас учта ўйин ўтказиш имкониятини яратиб бериш,

- 2021 йил июнь ойидаги ФИФА кунларини ОФК, КАФ, КОНКАКАФ ва Океания минтақаси учун 7 кунга узайтириш, бу орқали иккита эмас тўртта ўйин ўтказиш имкониятини яратиб бериш.

Бу нима дегани?

- 2020 йил сентябрь ойида агар миллий чемпионатда ФИФА кунлари учун танаффус кўзда тутилмаган бўлса клублар ўз футболчиларини терма жамоаларга қўйиб юбормасликка ҳақли бўлишади. Масалан, агар Корея/Япония/Қатар/БАА чемпионатларида терма жамоалар учун танаффус бўлмаса, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари сентябрь ойидаги ўртоқлик учрашувига кела олишмайди.

- ОФКда ЖЧ-2022 саралаши учинчи босқичини 2021 йил октябрь ойида якунлаш ва қитъа плей-офф босқичини 2021 йил ноябрь ёки 2022 йил март ойида ўтказиш имкониятига эга.

Бундан ташқари, ФИФА 2021 йил 1-18 декабрь кунлари 16та терма жамоа иштирокидаги Араб кубогини ўтказишга рухсат берди, ушбу мусобақа 2022 йил якунида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан олдин Қатар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Хабарингиз бор, 4 сентябрь куни Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Тожикистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Агар куни келишилса Эрон билан ҳам куз фаслининг биринчи ойида тўқнаш келишимиз мумкин. Бироқ юқорида ёзилганидек Жанубий Корея, Япония, Қатар ва БАА чемпионатларида танаффус кўзда тутилмаса сентябрь ойида ушбу мамлакатда ўйнаётган легионерларимиз терма жамоага ёрдам бера олишмайди.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика