RU

Последние новости

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  2 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  48 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда мағлуб бўлди, энди бронза медаль учун ўйнаймиз Новости

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда мағлуб бўлди, энди бронза медаль учун ўйнаймиз

Осиё ўйинларининг ярим финалидан ўрин олган Корея Республикаси - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.


Осиё ўйинлари, ярим финал
Корея Республикаси - Ўзбекистон 2:1
4 октябрь 2023 йил. "Huanglong Sports Centre Stadium", Ханчжоу. 17:00 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар:
Ашканани Аммар (Кувайт), Сайедали Сайедали (Кувайт), Гуо Жингтао (Хитой), Фу Чуан Хуи (Сингапур).
Комиссар: Запанта Руселле Торрекампо (Шимолий Мариана ороллари)

Голлар: Жеонг Ву Йеонг 4, - 1:0. Жасур Жалолиддинов 25, - 1:1. Жеонг Ву Йеонг 38, - 2:1.

Корея Республикаси: 1.Ли Гванг Йеон, 2.Хванг Жаэ Вон, 4.Парк Жин Сеоб, 14.Ли Хан Беом, 19.Сеол Юнг Ву, 6.Хонг Хюн Сеок (9.Бак Жаэ Йонг, 87), 7.Жеонг Ву Йеонг (15.Жунг Хо Йоен, 59), 8.Паик Сеунг Хо (С), 10.Чо Юнг Вук (13.Гох Юнг Жун, 87), 11.Ум Вон Санг (20.Ан Жаэ Жун, 66), 18.Ли Канг Ин (17.Сонг Мин Кю, 59).
Захира: 12.Мин Сеонг Жун, 21.Ким Жеонг Хун, 3.Чои Жун, 5.Ли Жаэ Ик, 16.Ким Таэ Хеон, 22.Парк Кю Хюн, .

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Ибрагимов (15.Шерзод Эсанов, 85), 9.Улуғбек Ҳошимов (11.Отабек Жўрақўзиев, 85), 10.Жасур Жалолиддинов (6.Беҳзод Шамсиев, 76), 14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16.Асадбек Раҳимжонов (19.Ҳусайн Норчаев, 46), 17.Абдурауф Бўриев, 18.Алибек Давронов, 20.Русланбек Жиянов (22.Алишер Одилов, 61).
Захира: 1.Отабек Боймуродов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 4.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 13.Элдор Бегимов, .

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов 27, Абдурауф Бўриев 41, Парк Жин Сеоб 53, Алибек Давронов 56, Иброҳимҳалил Йўлдошев 62, Хванг Жаэ Вон 82,

Четлатиш: Абдурауф Бўриев 74 (2СК).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин тугади. Корея Республикаси финалга чиқди, Ўзбекистон терма жамоаси эса 7 октябрь куни бронза медали учун Гонконгга қарши майдонга тушади

90+5. Вакилларимизда бурчак тўпи, Назаров ҳам рақиб жарима майдонига борди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди

90+2. Вакилларимиз 10 киши бўлса ҳам ҳужумга ўтишмоқда

90. Асосий вақтга 6 дақиқа қўшилди

85. Ўзгаришлар. Ҳошимов ва Ибрагимов ўрнига Эсанов ва Жўрақўзиев тушди

85. ЗАРБА! Чо Юнг Вукнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томонидан тегди

84. Зарба! Сеол Юнг Вунинг зарбаси ноаниқ чиқди

82. Огоҳлантириш. Хванг Жаэ Вон

76. Ўзгариш. Жалолиддинов ўрнига Шамсиев тушди

74. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Абдурауф Бўриев иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди

73. УХХ! Кореяда жуда хавфли жарима тўпи, Бўриев қоида бузди.

64. Жаримадан узатилган тўпни Назаров қайтарди

62. Огоҳлантириш. Йўлдошев

61. Ўзгариш. Жиянов ўрнига Одилов тушди

60. Зарба! Жияновнинг зарбаси кучсиз чиқди

58. Зарба! Жияновнинг жарима майдони ичидан тепган тўпини ҳимоячи қайтарди!

57. Хавфли вазият! Жаримадан узатилган тўпни Назаров ушлаб олди

56. Огоҳлантириш. Алибек Давронов

54. ЗАРБА! Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди!

53. Огоҳлантириш. Парк Жин Сеоб

51. Ўзбекистоннинг ҳужуми, Йўлдошевнинг зарбаси ўхшамади, ҳимоячи тўпни қайтарди!

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. Ҳимоячи Раҳимжонов ўрнига ҳужумчи Норчаев тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди,

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди
41. Огоҳлантириш. Абдурауф Бўриев. У ҳам мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини олди

38. ГОЛ! 2:1. Ҳимояда Раҳимжоновнинг қўпол хатосидан кейин яна ўша Жеонг Ву Йеонг гол урди!

37. Кореяда бурчак тўпи. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

27. Огоҳлантириш. Жасур Жалолиддинов мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги баҳсни ўтказиб юборади

25. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ЖАЛОЛИДДИНОВ 1:1. Жарима тўпидан ажойиб гол урди Жасур!

22. Иккинчи яр2им финалда Япония Гонконг устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди. Гонконг бронза медали учун ўйинда ҳозир мағлуб бўлган жамоага қарши майдонга тушади.

20. Ўзбекистоннинг ҳужуми, Йўлдошев узатган тўпни Мирсаидов дарвозага йўллашга уринди, ўхшамади

10. ЗАРБА! Чо Юнг Вукнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди

4. ГОЛ! Корея ҳисобни очди. Жеонг Ву Йеонг гол урди - 1:0.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика