RU

Последние новости

14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  7 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон Новости

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон

Осиё Кубогида чорак финал ўйинлари старт олади.

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири Эрон бугун кечқурун Хитой термаси билан куч синашади. Аб Дабидаги "Муҳаммад бин Зайед" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Хитой
Ҳозирча мусобақада 4та ўйин ўтказган Хитой терма жамоаси шундан учтасида ғалаба қозонди. Марчелло Липпи шогирдлари Қирғизистон, Филиппин ва 1/8 финалда Таиланддан устун келишди. Улар фақат гуруҳ ўйинларида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бугун хитойликларни ниҳоятда қийин беллашув кутиб турибди, чунки Эрон билан тенгма-тенг баҳслашиш осон бўлмайди.

Эрон
Эрон ҳисобида ҳам тўртта ўйиндан сўнг учта ғалаба бор, лекин бу жамоа мағлуб бўлмаган. Форслар гуруҳ босқичида Яман ва Вьетнамни мағлуб этиб, Ироқ билан дуранг қайд этишди. 1/8 финалда эса Уммон уйга жўнатилди. Қизиғи шундаки, тўртта учрашувда Эрон ҳали бирорта гол ўтказмади. Тўплар нисбати 9-0. Бу жиҳатдан Эрон мусобақадаги ягона жамоа бўлиб турибди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Марчелло Липпи (Хитой термаси бош мураббийи): "Шубҳасиз, Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнашди. Рақибда кучсиз томонларни кўрмаяпман. Бу жамоани ютиш учун тактик жуда пухта ўйнаш керак. Хато қилдингизми тамом, Эрон аяб ўтирмайди".

Карлуш Кейруш (Эрон термаси бош мураббийи): "Футболда ўйинлар бир-бирига ўхшамайди. Ҳаммасига жиддий тайёргарлик кўриш керак. Хитойга қарши баҳс биз учун муҳим аҳамият касб этади. Бу жамоага қарши олдин ҳам ўйнаганмиз ва рақибнинг кучли-кучсиз томонларини яхши биламиз. Марчелло Липпи ҳурматга сазовор мураббий, у яхши жамоани шакллантира олди. Бу ўйинда биз фаворит эмасмиз".

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика