RU

Последние новости

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Осиё Кубоги. Ўзбекистон ўз тарихида энг кўп легионер билан мусобақада қатнашади (таҳлил) Новости

Осиё Кубоги. Ўзбекистон ўз тарихида энг кўп легионер билан мусобақада қатнашади (таҳлил)

Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида тарихни ҳам ёдга олиш зарар қилмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 9 нафар легионер жой олди. Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар сони 7 нафарни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич 2004 йилги Осиё Кубогидан кейинги энг юқориси бўлди. Дейлик ўтган мусобақада Купер ёш ва олимпия ёшидаги футболчилар хизматидан фойдаланмаган бўлса, Қосимов 2, Абрамов 1 нафар футболчини Осиё Кубогига олиб кетганди. 1996 ва 2004 йилги турнирларда вакилларимиз энг ёш таркиб билан қатнашишган, 23,3/ 23,5. 


Осиё Кубоги-1996

Бош мураббий: Баҳодир Иброҳимов

Терма жамоани ўртача ёши: 23,3

Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар: 2 нафар -  Дилмурод Назаров, Зафар Мусабоев

Легионерлар: 2 нафар - Степан Атоян ("Продефтики", Греция), Игорь Шквирин ("Хапоел" Тел-Авив)

Энг ёши катта футболчи: Геннадий Денисов (36 ёш)

Энг ёш футболчи: Дилмурод Назаров (20 ёш)

Якуний натижа: Гуруҳ босқичи

Осиё Кубоги-2000

Бош мураббий: Юрий Саркисян 

Терма жамоани ўртача ёши: 26,6

Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар: 2 нафар - Умид Исоқов, Наримон Османов

Легионерлар: 7 нафар - Миржалол Қосимов ("Крилья Советов"), Андрей Фёдоров ("Рубин"), Сергей Лушчан ("Ростов"), Николай Ширшов ("Ростов"), Павел Бугало ("Алания"), Давронжон Файзиев (ЦСКА), Максим Шацких ("Динамо Киев")

Энг ёши катта футболчи: Игорь Шквирин (37 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Умид Исоқов (21 ёш)

Якуний натижа: Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё Кубокларида майдонга тушган энг ёш футболчи Марат Бикмаев ҳисобланади. 2004 йилги қитъа мусобақасида у 18 ёш эди. Энг ёши катта футболчи Игорь Шквирин ҳисобаланади. 2000 йил Ливандаги турнирда Игорь Анатолевич 37 ёш бўлган.

Осиё Кубоги-2004

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон)

Терма жамоанинг ўртача ёши: 23,5.

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 9 нафар - Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Ильдар Магдеев, Шавкат Раимқулов, Ислом Иномов, Илёс Зейтуллаев, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев.

Легионерлар: 8 нафар - Алексей Поляков ("Крилья Советов"), Андрей Фёдоров ("Рубин"), Миржалол Қосимов ("Алания"), Николай Ширшов ва Андрей Акопянц ("Ростов"), Александр Гейнрих (ЦСКА), Евгений Сафонов ("Шинник"), Илёс Зейтуллаев ("Ювентус").

Энг ёши катта футболчи: Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров (33 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Марат Бикмаев (18 ёш) 

Якуний натижа: Чорак финал

Осиё Кубоги-2007

Терма жамоанинг ўртача ёши: 24,8.

Бош мураббий: Рауф Инилеев (Ўзбекистон)

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 5 нафар - Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов, Марат Бикмаев, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов.

Легионерлар: 6 нафар - Алексей Николаев ("Актобе"), Улуғбек Бакаев ("Тобол"), Марат Бикмаев ("Рубин"), Павел Соломин ("Сатурн"), Азиз Ибрагимов ("Слован"), Виталий Денисов ("Днепр"), Максим Шацких ("Динамо" Киев).

Энг ёши катта футболчи: Павел Бугало (32 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов (20 ёш)

Якуний натижа: Чорак финал

Осиё Кубоги-2011

Терма жамоанинг ўртача ёши: 25,9.

Бош мураббий: Вадим Абрамов (Ўзбекистон)

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 1 нафар - Фаррух Нурлибоев.

Легионерлар: 8 нафар- Азиз Ибрагимов ("Богемианс"), Улуғбек Бакаев ("Тобол"), Жасур Ҳасанов ("Лаҳвия"), Марат Бикмаев ("Алания"), Вагиз Галиулин ("Сибирь"), Санжар Турсунов ("Вольга"), Сервер Жепаров ("Сеул"), Максим Шацких ("Арсенал" Киев).

Энг ёши катта футболчи: Виктор Карпенко (33 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Фарруҳ Нурлибоев (20 ёш)

Якуний натижа: Ярим финал


Осиё Кубоги-2015

Терма жамоанинг ўртача ёши: 26,6.

Бош мураббий: Миржалол Қосимов (Ўзбекистон)

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 2 нафар - Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев.

Легионерлар: 7 нафар- Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятай"), Баҳодир Насимов ("Падидаҳ"), Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив" Москва), Сервер Жепаров ("Сеонгнам"), Санжар Турсунов ("Ворскла"), Азиз Ҳайдаров ("Ал Шабаб").

Энг ёши катта футболчи: Тимур Кападзе (33 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров (21 ёш)

Якуний натижа: Чорак финал

Осиё Кубоги-2019.

Бош мураббий: Эктор Купер (Аргентина)

Терма жамоани ўртача ёши: 27

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: - 

Легионерлар: 6 нафар - Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ"), Фозил Мусаев ("Жубило Ивата"), Икром Алибоев ("Сеул"), Достонбек Турсунов ("Ренофа Ямагучи"), Отабек Шукуров ("Шаржа"), Достонбек Ҳамдамов ("Анжи")

Энг ёши катта футболчи: Игнатий Нестеров (35 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Жавохир Сидиқов (22 ёш барчаси) 

Якуний натижа: Нимчорак финал


Осиё Кубоги-2023

Бош мураббий: Сречко Катанец

Терма жамоани ўртача ёши: 26,39

Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар: 7 нафар - Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Зафармурод Абдираҳматов, Абдуқодир Ҳусанов, Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев, Хожимат Эркинов

Легионерлар: 9 нафар - Жалолиддин Машарипов ("Пансерраикос", Греция), Отабек Шукуров ("Карагюмрук"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан" ), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед", Таиланд), Бобир Абдиҳолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон)  

Энг ёши катта футболчи: Ўткир Юсупов (33 ёш)

Энг ёш футболчи: Абдуқодир Ҳусанов (19 ёш)

Натижа: ?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика