RU

Последние новости

14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  3 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  0 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  18 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11

Осиё Кубоги - 2019. Қатар чорак финалда! Новости

Осиё Кубоги - 2019. Қатар чорак финалда!

Нимчорак финалнинг сўнгги учрашувида Қатар ғалаба қозонди.

Учрашувнинг муҳим вазиятларини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


Катар

Бассам Хишам - 62'

Asian Cup 1/8 Finals . Тур 1/8

22/01/2019, 20:00

0
:
1
Завершен

Ирак

Стадион: Al Nahyan Stadium, 14701 зрителей

Главный судья: Muhammad Bin Jahari

45'
90'
11'  Ассим Мадибо
62'  Бассам Хишам
84'  Абделькарим Хассан
90'  Хассан Аль-Хайдос (Карим Будиаф)
90'  Бассам Хишам
24'  Муханад Али
36'  Humam Tariq (Ali Husni)
39'  Ahmad Ibrahim Al-Qafaje
66'  Ali Husni (Mohammed Dawood)
71'  Alaa Ali Mhawi (Rebin Sulaka)
73'  Amjad Attwan
86'  Сафаа Хади


                      ЯНГИЛАШ

Ўйин якунига етди. Қатар чорак финалда!

90+3. Сариқ карточка. Бассам Ал Рави.

90+2. УХХХХХХХХ. Моханад Али тўпни ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда, катта эҳтимол билан ҳисоб тенглашарди.

90. Ўзгариш. Ҳасан  Ал Хайдос ўрнига Карим Ал Будия майдонга тушди.

86. Афиф қарши ҳужумга қочиб кетаётганди. Сафо Хади қўполлик эвазига уни тўхтатиб қолди. Сариқ карточка

85. Акром Афиф Али Аднан томонидан берилган оғир зарбани қайтарди.

84. Сариқ карточка. Абдулкарим Хассан. Агар Қатар кейинга босқичга чиқса майдонга тушмайди.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи Бассам Ал Рави асли ироқлик футболчи. Хатто унинг отаси Ироқ терма жамоаси сафида ўйнаган. Бугун унинг ўғли Ироқ термасига гол урди.

78. ЗАРБА! Али Аднан жарима зарбасидан юқори бурчакни нишонга олган эди. Бироз ноаниқ.

Ироқнинг учала ўзгариши ҳам жароҳат олган футболчиларни алмаштириш учун бўлди.

68. Ўзгариш. Ребен Солака Аъло Али Мхави ўрнига майдонга тушди.

67. ЗАРБАААААА! Абдулкарим Хассан! Ажойиб футболчи!

66. Ўзгариш. Ал Хусни Файсал ўрнига Муҳаммад Давуд тушди.

62. ГОООООООООООООООООООЛ! Бассам Ал Рави. СУПЕР ГОЛ жарима зарбасидан! Пирло услубида!


Мазкур беллашувда зафар қучган терма жамоа Сон Хён Минга қарши ўйнайди.

Словения ва Испаниялик мутахассислар жанги жуда қизғин ва шиддатли кечмоқда.

53. Қатар бу ҳужумга ҳужум билан жавоб берди. Афиф бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган паллада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

50. Иккинчи бўлимни Ироқ термаси фаолроқ бошлади. Али Аднан узоқ масофадан зарба беришга ҳам улгуарди. Ноаниқ.

3. Абдулкарим Хассан

45+3. Абдулкарим Хассаннинг узатмаси "рекашет" орқали дарвоза тўсинга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бу биринчи бўлимдаги охирги хавфли вазият эди. ТАНАФФУС.

45. Биринчи бўлимга Мухаммад Тақи 3 дақиқа қўшиб берди.

Норасмий маълумотларга қараганда, Ироқ терма жамоаси аъзоси Моханад Алига "Наполи", "Боруссия Д" каби жамоалар қизиқишмоқда. 2000 йилда таваллуд топган ироқлик форвард Осиё Кубогида 2 маротаба исмини таблога ёздириб қўйишга улгурди.

39. Сариқ карточка. Аҳмад Иброҳим. Ироқ чорак финалга йўл олса, Аҳмад Жанубий Кореяга қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Сарик карточкалар сабабли.

34. Ўзгариш. Хумам Тариқ ўрнига Ал Хусни Файсал майдонга тушди. 11-рақамдаги Тариқни замбилда олиб чиқиб кетишди. Хумам бугун жамоасига жуда ёрдам бергиси келганди. Тўхтовсиз кўз ёшлар... Ҳа, жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади.

32. Хумам Тариқ йиғлаяпти. Ироқлик Месси жароҳат олди ва мураббийдан алмаштиришларини сўради.

30. Сиречко Катанец шогирдлари анча фаол. Қарши ҳужумда улар Қатарни қийнаб қўйишаётгани Ироқнинг ўйинга қўшаётганидан далолат беради.

Қоидалар бузиш: 3:5. Ироқ терма жамоаси рақибига нисбатан бироз қўпол ўйнамоқда.

25. Моханад Али билан тўқнашиб кетган қатарлик кипер Саад Ал Шибга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

24. Сариқ карточка. Моханад Али. Ироқ. 

Акром Афиф Қатарнинг асосий юлдузи  ҳисобланади. Мусобақа давомида 4 маротаба голли узатма амалга оширди.

19. Моханад Алидан бош билан берилган зарба. Ноаниқ. Ҳимоячилар уни жиддий қўриқлашмоқда.

11. Сариқ карточка. Қатар. Ассимо Мадибо

Ҳозирда Ал Муазали (Қатар) ҳисобида 7та гол бор ва у тўпурарлар рўйхатини бошқариб келяпти.

7. Мусобақа тўпурари Ал Муазали Ироқ жарима майдони ичида пенальти ишлаш учун ҳаракат қилди ва симуляция ишлатди. Ироқликлар ҳужумчининг бу иши учун сари карточка талаб қилишмоқда.

4. ЗАРРБААААААААА! Абдулкарим Ҳассан! Унинг жарима майдончасида ҳаводан келаётган тўпни ўнг оёғи билан тўхтатмасдан берган берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум! Нимчорак финал сўнгги учрашуви бошланишига оз қолмоқда.

Осиё Кубоги - 2019.
ҚАТАР - ИРОҚ 1:0 LIVE
Абу Даби, "Ал-Нахян" стадиони.

Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи Ал-Жаафари (Сингапур)

Гол: Бассам Ал Рави (62, 1:0).

Қатар - 1. Саад Ал Шиб, 2. Педро Корреа, 3. Абдулкарим Хассан, 4. Тариқ Салмон, 6. Абдулазиз Хатим, 10. Ҳасан  Ал Хайдос (Карим Ал Будия, 90), 11. Акром Афиф, 15. Бассам Ал Рави, 16. Булам Хукхи, 19. Алмуоз Али , 23. Омар Мадибо.
Ироқ – 1. Жалол Ҳассан, 2. Аҳмад Иброҳим, 5. Алифаёз Атиях 6. Али Аднан, 7. Сафо Хади, 10. Моҳанад Али, 11. Ҳумам Тариқ (Ал Хусни Файсал, 34), (Муҳаммад Давуд, 66), 13. Башар Бонян, 14. Амжид Кадим, 16. Ҳусайн ал-Саиди, 17. Аъло Али Мхави (Ребен Солака, 68).

Огоҳлантиришлар: Ассимо Мадибо (11), Моханад Али (24), Аҳмад Иброҳим (39), Абдулкарим Хассан (84), Сафо Хади (86), Бассам Ал Рави (90+3).

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика