Осиё Кубоги-2015 кундалиги. Куала-Лумпурга етиб келдик, эртага Сиднейга учамиз
06 янв 2015 11:57
Новости
Осиё Кубоги-2015 кундалиги. Куала-Лумпурга етиб келдик, эртага Сиднейга учамиз
Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган қитъа биринчилиги - Осиё Кубоги бошланишига ҳам борган сари кам вақт қолмоқда.
Мухлисларимизга яхши маълум, бу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Осиё Кубогига жўнаб кетиш олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоа олдига совринли ўринлардан бирини эгаллаш вазифаси қўйилганини айтиб ўтганди. Бунинг учун энг аввало гуруҳдан чиқиш талаб этилади. Биласиз, гуруҳ босқичида КХДР, Хитой ва Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз.
ЎФФ биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Миржалол Қосимов “Биз гуруҳдаги рақиблардан кучлимиз, ҳатто ўша Саудия Арабистонидан ҳам” деб баралла гапирди. Бундай ишонч билан гапириш албатта, йигитларнинг руҳиятига таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Энди гап кучли эканлигимизни майдонда исботлашда қоляпти. Кеча Тошкент вақти билан 21:15да қўзғалган самолёт салкам етти соатлик парвоздан сўнг Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга келиб қўнди. Аэропорт шаҳардан анча ташқарида бўлгани сабабли то меҳмонхонага етиб келгунимизча орадан яна бир соат ўтди.
Биз жойлашган “Renaissance” номли меҳмонхонага Ўзбекистон мухлислар клуби аъзолари билан бирга келдик. Меҳмонхона шундоқ Куала-Лумпурдаги энг машҳур “эгизак” бинолар яқинида жойлашган. Нари борса ўн дақиқа пиёда юриб “эгизак” бинолар олдига борса бўлади. Аэропортдан чиққан пайтимизда ҳаво анча дим бўлиб, кейинчалик икки марта кучли ёмғир қуйиб берди. Бу ерда ўзи об-ҳаво шунақа: очиқ ҳаво тўсатдан ёмғирга айланиши ҳеч гап эмас.
Бугунги режалар асосан эртанги сафарга тайёргарлик кўришдан иборат. Негаки эртага маҳаллий вақт билан соат 7:00да Сидней сари отланамиз. Бу пайтда Тошкентда саҳарги тўрт бўлади. Бир нечта мухлислар қатори “СА”нинг уч нафар ходими - Нодирхўжа Юлдашев, Нарзулла Сайдуллаев ва мен “Яшил қитъа”га йўл оламиз. Насиб қилса, Австралияга етиб олганимиздан сўнг ҳақиқий иш ана ўшанда бошланади. Имкон қадар сайтимизда Осиё Кубогини атрофлича ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса шу, бизни кузатишда давом этинг ва биз билан қолинг!
Хайрулла Холиқов,
Куала-Лумпур, Малайзия.

Комментарии