RU

Последние новости

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион Новости

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки еттита Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Осиё Кубоги-1980. Карлос Альберто Паррейра бошчилигидаги Кувайт ўз уйида чемпион 


Навбат 1984 йилги қитъа чемпионатига етиб келди.

1984 йилги қитъа чемпионати Сингапурда ташкил этилган. Бу мусобақада ҳам ўтган сафаргидек 10та жамоа иштирок этди ва 5тадан жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб боришди.

Саралашда Япония, Баҳрайн, Ливан, Ироқ каби мамлакат терма жамоалари қатнашишни исташмади.

Ҳисоб бўйича саккизинчи Осиё Кубогида Сингапур, Қувайт, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Сурия ва БАА терма жамоалари қатнашишди. Декабрда ташкил этилган мусобақанинг барча ўйинлари Калланг шаҳаридаги “Миллий” стадионида бўлиб ўтди.

"A" гуруҳида Саудия Арабистони ва амалдаги чемпион Кувайт ярим финалга чиқишган. Ўтган мусобақа финалчиси Жанубий Корея гуруҳда ҳеч бир ўйинда юта олмай кўпчиликни ажаблантириб қўйди.

"B" гуруҳида эса Хитой ҳамда Эрон дастлабки икки ўринни эгаллаб ярим финалга йўл олишди. Мезбон Сингапур фақат битта баҳсда ғалаба қозонди холос.

Ярим финалда Саудия Арабистони Эрон билан тўқнаш келди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад Саудия Арабистонига кулиб боқди ва ушбу терма жамоа ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финалига чиқди.

Иккинчи ярим финалда Хитой ва амалдаги чемпион Кувайт ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Бу учрашувнинг ҳам асосий вақтида дуранг қайд этилди - 0:0. Қўшимча таймларда хитойлик Ли Хуаюн гол уриб Хитойни илк бор Осиё Кубоги финалига олиб чиқди.

Финалда араблар 26000 томошабин қаршисида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб илк бор қитъада чемпион бўлишди. Эътиборлиси Саудия Арабистони айнан мана шу Осиё Кубогида дебют қилган ва якунда чемпион бўлганди.



Осиё Кубоги-1984
Мезбон мамлакат: 
Сингапур
Муддати: 1–16 декабрь
Жамоалар сони: 10та
Мезбон шаҳар: 1та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
24та
Голлар сони: 44та (ўртача 1,83тадан)
Тўпурарлар: Жиа Ксиукуан (Хитой), Шохрух Баяни (Эрон), Носир Муҳаммадхани - 3тадан гол
Энг яхши футболчи: Жиа Ксиукуан (Хитой)
Энг яхши дарвозабон: Абдуллоҳ Ал Деайя (Саудия Арабистони)
“Фэйр плей” соврини: Хитой


“А” гуруҳи

“A”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Саудия Арабистони

4

2

2

0

4-2

6

2

Қувайт

4

2

1

1

4-2

5

3

Қатар

4

1

2

1

3-3

4

4

Сурия

4

1

1

2

3-5

3

5

Жанубий Корея

4

0

2

2

1-3

2


“B” гуруҳи

“B”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Хитой

4

3

0

1

10-2

6

2

Эрон

4

2

2

0

6-1

6

3

БАА

4

2

0

2

3-8

4

4

Сингапур

4

1

1

2

3-4

3

5

Ҳиндистон

4

0

1

3

0-7

1

 

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган. 



Ярим финаллар
Саудия Арабистони – Эрон 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)
Голлар:
Шаҳин Баяни 88 автогол – Шохрух Баяни 43

Хитой – Қувайт 1:0
Голлар:
Ли Хуаюн 108


3-ўрин учун ўйин
Эрон – Қувайт 1:1 (пенальтилар серияси 3:5)
Голлар: 
Муҳаммадхани 80 – Ал Ҳаддад 26


ФИНАЛ
Саудия Арабистони – Хитой 2:0
16 декабрь 1984. Сингапур. “Миллий” стадион. 26 000 томошабин
Ҳакам: 
Шизиуо Такада (Япония)
Голлар: Ал Нафисаҳ 10, Абдуллоҳ 56



Осиё Кубоги-1984 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Абдуллоҳ Ал Деайя
Муҳаммад Ал Ҳусайин

Ҳимоячилар

Носир Ал Меавид
Ҳуссайин Ал Биши
Самир Абдулшокир
Солиҳ Нуеимеҳ
Муҳаммад Абд Ал Жавад
Салмон Ал Досари

Ярим ҳимоячилар
Яҳё Амир
Фаҳад Ал Мусаибеаҳ
Юсуф Анбар
Солиҳ Халифа
Бандар Ал Накли

Ҳужумчилар
Шайе Ал Нафисаҳ
Юсуф Аболоя
Мажид Абдуллоҳ
Муҳаисен Ал Жаман
Мусаид Иброҳим
Бош мураббий: Ҳалил Ал Заяни (Саудия Арабистони)


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика