RU

Последние новости

10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   1 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  0 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  5 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  11 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Ғолиб жамоа турнир давомида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.

1976 йилги қитъа чемпионати дастлаб Ливанда ўтказилиши режалаштирилганди, бироқ жамоа мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди. Турнир ўтказилиши бекор қилиниш хавфи ҳам пайдо бўлди, бироқ Эронда якунда масъулиятни зиммасига олди. Шундай қилиб, Эрон иккинчи бор мусобақани қабул қилган дастлабки мамлакатга айланди. Бу чемпионат худди ўтган чемпионат каби икки гуруҳли ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлди. 

Дастлаб финал босқичида 8 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилганди. Бироқ Саудия Арабистони, Шимолий Корея ва Таиланд финал турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса ҳам мусобақада иштирок этишдан бош тортди.

Ҳисоб бўйича олтинчи Осиё кубогида Эрон, Хитой, Ироқ, Қувайт, Малайзия ҳамда Жанубий Яман терма жамоалари қатнашишди. 

3–13 июнь кунлари ўтказилган мусобақанинг ўйинлари Табриз ва Теҳрон шаҳарларида жойлашган "Баг Шомал" (ҳозирги "Тахти") ва "Аря меҳр" (ҳозирги "Озоди") стадионларида бўлиб ўтди.

Эрон кучли таркибга эга бўлганига қарамай, мусобақа олдидан бир қанча ўзгаришларга учради. Жумладан, жамоанинг ирландиялик бош мураббийи Фрэнк О’Фаррелл ўрнига Ҳэшмат Моҳажерани тайинланди. Шунингдек, Али Жаббори, Иброҳим Аштиани сингари таркибдаги бир қанча етакчилар ўрнига ёш футболчилар жалб этилди. Шунингдек, турли низолар сабабли термадан четлаштирилган бир қанча ўйинчилар қайтарилди.

Гуруҳ босқичида Ироқни 2:0, Жанубий Яманни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган мезбонлар ярим финалда қўшимча бўлимларда Хитой дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

 3 июнь

Қувайт – Малайзия 2:0
Голлар:
Ал Анбари 10, Ал Доҳил 42

5 июнь

Хитой – Малайзия 1:1
Голлар:
Ванг Жилиан 58 – Даҳари 50

7 июнь

Қувайт – Хитой 1:0
Голлар:
Камол 1

Aгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Қувайт

2

2

0

0

3-0

4

2

Хитой

2

0

1

1

1-2

1

3

Малайзия

2

0

1

1

1-3

1

4 июнь

Эрон – Ироқ 2:0
Голлар:
Ноураеи 45, Рошан 58

6 июнь

Ироқ – Жанубий Яман 1:0
Голлар:
Ваал 84

8 июнь

Эрон – Жанубий Яман 8:0
Голлар
: Азизи 17, 73, Ноураеи 40, 42, Хуршиди 45, Мазлуми 63, 74, 80

Bгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Эрон

2

2

0

0

10-0

4

2

Ироқ

2

1

0

1

1-2

2

3

Жанубий Яман

2

0

0

2

0-9

0

Ярим финал 

11 июнь

Қувайт – Ироқ 3:2
Голлар:
Иброҳим 11, Камол 77, 100 – Абдул Жалил 46, Ҳассан 85


11 июнь

Эрон – Хитой 2:0
Голлар:
Хуршиди 100, Рошан 119


Учинчи ўрин учун баҳс  

13 июнь

Ироқ – Хитой 0:1
Гол
: Хе Жиа 61


ФИНАЛ

13 июнь

Қувайт – Эрон 0:1
Бош ҳакам:
Жан Дубач (Швейцария)

Голлар: Али Парвин 71


Финалда мезбонлар 112 минг томошабин кўз ўнгида Кувайт терма жамоаси билан куч синашди. Кувайт кучли жамоа ҳисобланиб, жамоани Бразилия билан Мексикадаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Марио Загалло бошқарарди. Ҳатто жамоа Табриз об-ҳавосига мослашиш мақсадида бу ерга қолган рақибларига қараганда эртароқ, яъни мусобақа бошланишидан бир ҳафта илгари етиб келди.

Ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, ярим финалда Ироқни мағлуб этган Кувайт финал учрашуви давомида рақиб билан тенгма-тенг ҳаракат қилиб, баъзида уларни ҳимояланишга мажбур этган бўлса-да, 71-дақиқада Али Парвин томонидан жарима зарбасидан киритилган тўп Эронга кетма-кет учинчи чемпионликни келтирди. Ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Осиё кубогини кетма-кет уч марта қўлга киритмаган. Бу борада Эрон мутлақ рекордчи ҳисобланади. Қолаверса, форслар турнир давомида ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказиб юбормади. Бироқ ўша чемпионатдан сўнг форслар чемпион бўлиш тугул финалга ҳам чиқа олишмаяпти.

Эрон футболчиси Али Парвин турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, Ғулом Ҳуссайин Мазлуми (Эрон), Носир Ноураеи ва Фатҳи Камол (Кувайт) 3 тадан гол уриб, тўпурарлар қаторидан ўрин олди. Ўйиндан сўнг жамоалар ўзаро либос алмашиб олишади ва эронликлар кубокни рақиб либоси остида боши узра юқори кўтаришади.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика