RU

Последние новости

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат Новости

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.


Дастлабки тўртта Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион


Бу сафар 1972 йилги Осиё Кубогига “сайр қиламиз”.

1972 йилги қитъа чемпионати Таиланд мамлакатида бўлиб ўтган. Ушбу мусобақа саралашида Япония, Исроил, Хитой ва бошқа бир қатор жамоалар қатнашишни исташмаган. Чемпионат олдингиларидан фарқли равишда икки гуруҳдан ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлган.

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ғолиби финал учрашувидан сўнг маълум бўлган. Бундан ташқари илк бор учинчи ўрин учун ўйин ҳам ўтказилган.

Бу сафар мусобақада мезбонлардан ташқари амалдаги чемпион Эрон, Кувайт, Жанубий Корея, Ироқ ва Хмер Республикаси (ҳозирги Камбоджа) терма жамоалари иштирок этишди. Май ойида бўлиб ўтган чемпионатнинг барча ўйинлари Бангкок шаҳридаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтган.

Финалда икки карра Осиё чемпиони Жанубий Корея ва амалдаги ғолиб Эрон терма жамоалари тўқнаш келишган. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Қўшимча таймларда форслар ғалаба тўпини киритиб кетма-кет иккинчи бор қитъамизда тенгсиз бўлишган. Эронлик Ҳуссайин Калони 5та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди.


Осиё Кубоги-1972
Мезбон мамлакат:
Таиланд
Муддати: 7 – 19 май
Жамоалар сони: 6та
Мезбон шаҳар: 1та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
13та
Голлар сони: 38та (ўртача 2,92тадан)
Тўпурарлар: Ҳуссайин Калони (Эрон) - 5та гол



Гуруҳларга ажратиш учун саралаш ўйинлари

Жанубий Корея – Ироқ 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)
Эрон – Хмер Республикаси 2:0
Таиланд – Қувайт 0:2


“А” гуруҳи
Эрон – Ироқ 3:0
Голлар: 
Калони 34, 70, 87

Таиланд – Ироқ 1:1
Голлар: 
Мееларпкит 57 – Юсуф 6

Таиланд – Эрон 2:3
Голлар: 
Тантариянонд 69, 70 – Жаббори 80, 86, 88

“A”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Эрон

2

2

0

0

6-2

4

2

Таиланд

2

0

1

1

3-4

1

3

Ироқ

2

0

1

1

1-4

1


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.



“B” гуруҳи
Жанубий Корея – Хмер 4:1
Голлар: 
Парк Су Дек 37, Ли Хои Тек 59, Ча Бум Кун 69, Парк Ли Чун 78 – Доеур Сокхом 82.

Жанубий Корея – Қувайт 1:2
Голлар: 
Парк Ли Чун 2 – Султон 25, Дураихам 73

Хмер – Қувайт 4:0
Голлар: 
Доеур Сокхом 23, Сок Сун Хан 56, Тес Сен 59, Сеа Ченг Еанг 80


“B”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Жанубий Корея

2

1

0

1

5-3

2

2

Хмер Республикаси

2

1

0

1

5-4

2

3

Қувайт

2

1

0

1

2-5

2


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.



Ярим финал
Эрон – Хмер 2:1
Голлар
: Иранпак 13, Геличкани 47 – Доеур Сокхом 18

Жанубий Корея – Таиланд 1:1 (пенальтилар серияси 2:1)
Голлар:
Парк Ли Чун 115 – Тантариянонд 98

Учинчи ўрин учун баҳс  
Хмер – Таиланд 2:2 (пенальтлар серияси 3:5)

ФИНАЛ
Эрон  – Жанубий Корея 2:1
17 май 1972. Бангкок. “Миллий” стадион. 15000 томошабин
Бош ҳакам: 
Сивапалан Катхиравале (Малайзия)
Голлар: Жаббори 48, Калони 108 – Парк Ли Чун 65



Осиё Кубоги-1968 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Баҳром Маваддат
Носсир Хежази

Ҳимоячилар
Жафар Кашани
Мустафо Араб
Иброҳим Аштиани
Акбар Каргаржам
Парвиз Геличкани
Меҳди Монажати
Жавад Гораб
Мажид Халваеи

Ярим ҳимоячилар
Али Парвин
Али Жаббори

Ҳужумчилар
Асқар Шарафи
Ғулом Ҳуссайин Мазлуми
Ҳумоюн Беҳзоди
Ҳуссайин Калани
Сафар Иранпак
Бош мураббий: Муҳаммад Ранжбар


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика