RU

Последние новости

19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  0 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  2 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  54 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  4 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6

Осиё футболи: Эронда янги "киллер" етишяпти Новости

Осиё футболи: Эронда янги "киллер" етишяпти

Қитъамиз футболига бағишланган рукннинг "Янги юлдузлар" деб номланган сонида келажакда Эрон миллий терма жамоасининг етакчиси бўлиши куталётган иқтидорли футболчи ҳақида ҳам маълумот берган эканмиз.

Сайёдманеш Аллаҳёр ҳақида шундай ёзилган: "2001 йилда Эроннинг Амоль шаҳрида таваллуд топган футболчи 17 ёшида (2018 йил) Теҳроннинг "Истиқлол" жамоаси вакилига айланди. "Озоди"да ўтган мавсум давомида 15 ўйинда 2 гол уриб, худди шунча ассист қайд этган Сайёдманеш хориж клубларининг назарига тушди. Бу орада Эрон миллий жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди. "Сурия"га қарши ўйиннинг 80-дақиқасида Карим Ансарифардни алмаштирган ўйинчи 89-дақиқада гол урди ва терма жамоа тарихида рақиб дарвозасига йўл топган энг ёш футболчига айланди.


Аллаҳёр 2019 йилнинг ёзида "Фенербаҳче"га трансфер қилинди. Турклар 18 ёшли форвард учун 850 минг доллардан воз кечишган.

Эронликнинг Эннер Валенсия ва Папи Сиссега рақобатда ютқазишини билган "Фенербаҳче" раҳбарияти уни ижарага беришни маъқул кўрди. 2019 йилни "Истанбулспор"да ўтказган Сайёдманеш айни пайтда Луганскнинг "Заря" жамоасида тажриба орттирмоқда. 

Сайёдманеш Аллаҳёр Эрон миллий термасига жалб қилинаётган футболчилар орасида энг ёши ҳисобланади. У яқин келажакда форсларнинг ҳужум чизиғида Сардор Азмун ёки Карим Ансарифарднинг ўрнини эгалласа керак. Ҳимоячиларимизга осон бўлмаслиги аниқ".

Дарҳақиқат, Аллаҳёр эронлик ишқибозларнинг умидини оқлайдигандек кўринмоқда. Турк матбуотида тарқалган сўнгги хабарларда унга "Шахтёр" раҳбарияти шартнома таклиф қилаётгани айтилмоқда. У 28 февраль куни ўтказилган "Шахтёр" - "Заря" ўйини тақдирини ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳал қилганидан кейин донецкликларнинг назарига тушиб қолган. 


Бироқ, "Фенербаҳче" мутасаддилари форвардни сотиш ҳақида ўйлашмаяпти. Аксинча, 19 ёшли ҳужумчи Украина чемпионатида тажриба орттиргач, келаси мавсум истанбулликларнинг асосий таркибида ўйнаши кутилмоқда. 

Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида марказий ҳужумчи сифатида ҳаркатланган Сайёдманеш айни пайтда қанот вингери позициясида ҳам ўйнаяпти. Майдондаги ҳаракатларига эътибор қилсангиз, сира 19 ёшга ўхшамайдиган бу футболчи ҳаддан ортиқ совуққон бўлиб, марказий ҳужумда ҳам, унинг орқасида ҳам ўйнай олади. Уни бекорга "Эронлик Месси" дейишмаяпти. Тез орада Осиё майдонларида тўқнаш келсак ажаб эмас. Нима ҳам деймиз, ҳимоячиларимизга куч-қувват...

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика