UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  7 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  16 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага Янгиликлар

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага

Янги йилнинг аввалида ўзбек клубларининг чўнтагига каттароқ пул тушиб қолса, эртани ўйлаб мақсадли сарфлаш ўрнига, бугунги натижани яхшилашга уриниб, ҳавога совуриши ҳақида ёзгандик.

Албатта, мақсадларнинг ҳамма вақт катта бўлгани яхши, лекин ўзбек тилида “кўрпа”, “оёқ” сингари тушунчалар ҳам йўқ эмас-да. Бугун “кўрпа билан оёқ” масаласини Туркиянинг “Бурсаспор” клуби мисолида тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.

Турк Суперлигасини кузатадиган мухлислар яхши билишади, мусобақанинг 62 йиллик тарихи давомида Истанбулдан бўлмаган фақат 2 клуб чемпионликни тантана қилишга эришган. Булардан бири “Трабзонспор”, бошқаси “Бурсаспор”. Трабзонликлар чемпионлик таъмини туймаганига 37 йил тўлди, бурсаликлар эса 11 йил олдин триумфга кўтарилишган эди.

“Бурсаспор” 2009-2010 йилги мавсумни ўзиники қилди, бироқ келаси йилдан натижалар пасая борди ва 2019 йилга келиб жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Сабаб нимада эди?

Гап шундаки, “Бурсаспор” раҳбарияти ҳам қўлига пул тушиб қолгач “шайтонлаб қолди”. Клуб 1 марта чемпион бўлиш учун 2008 йилнинг ёзидан 2010 йилнинг қишига қадар 51 нафар ўйинчи билан  шартномани бекор қилди ва ҳар гал уларнинг ўрнини янги номлар билан тўлдирди. Бу ҳол кейинги йилларда ҳам давом этди. Жамоа ҳар гал мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлар, етакчилар қаторида борар эди. Лекин доим мавсум ўртасига борганда Бурсада юлдузлар маошини тўлаш учун маблағ қолмагани ҳақида гаплар чиқаверди. Мавсумнинг айни шу қисмидан кейин натижалар пасаяр, якунда клуб молиявий йилни қарздорлик билан ёпар эди. Шу-шу, клубнинг натижалари йилдан йилга пасайди, лекин раҳбарият “юлдузсеварлик” касалидан қутула билмади. Бу охир-оқибат жиддий молиявий инқироз билан якунланди ва “Бурсаспор” айни пайтда Туркия 2-лигасида 10-ўринни эгаллаб турибди (Аллақандай 10 йил ичида турк гранди 2-лиганинг ўртамиёна жамоасига айланиб қолди).

Хуллас, қуйи лигага тушганидан кейин клуб раҳбариятида ўзгариш бўлди – “юлдузсевар” Али Ой ўрнини Масъуд Мастон эгаллади. Мос равишда жамоанинг сиёсатида ҳам ўзгариш рўй берди: ниҳоят, охирги 15 йилда илк бор академияга эътибор ошди. Бу илк мавсумда ўз мевасини берди. Ўтган мавсум “Бурсаспор” сафида 17 ёшли Али Акман порлади. 2002 йилда туғилган йигитчага “янги Роналду” деб таъриф берилди. Ҳар 2 оёқда кучли зарба бера оладиган  марказий ҳужумчи жорий мавсум 18 ўйинда 10 гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Бугун мазкур клубга тўхталишимизга сабаб яқинда турк матбуотини “портлатган” хабар ҳисобланади.  Барча турк футболининг келажаги сифатида қараётган Али Акман февраль ойининг бошида Франкфуртнинг “Айтрахт” клуби билан шартнома имзолади. Июнь ойида “Бурсаспор” билан шартномаси якунланадиган футболчи Бундеслигага эркин агент сифатида йўл олади ва бу нормал ҳолат. Лекин бундан хабар топган бурсаликлар раҳбарияти ўта кулгили қарорини эълон қилди. Гўё иқтидорли футболчи хиёнатда айбланди ва мавсум охирига қадар бошқа майдонга туширилмаслиги маълум қилинди. Албатта, раҳбарлар ақллироқ бўлса, 18 ёшли ўсмирга араз қилиш ўрнига олдинроқ шартномани узайтириш ҳақида ўйлаб кўришарди...

Эътибор қилинг, “Бурсаспор” 2008-2018 йилларда бор пулини 1 йиллик юлдузларга сарфлади. Кейин иложсизлик туфайли академияга эътибор қаратди. Бу 1 йилдаёқ ўз самарасини кўрсатди. Клуб раҳбарияти эркин агент сифатида кетаётган Али Акманни ёзги трансферлар мавсумида 15 млн еврога “пуллаши” мумкин эди. Бироқ...

Яқинда “Goal” портали Али Акман ҳақида материал эълон қилди. Унда 18 ёшли форвард Агуэрога қиёсланган ва яқин келажакда “кўҳна қитьа” грандлари сафида пайдо бўлиши тахмин қилинган. Бурсаспор академияси шундай ўйинчини етишдирди, лекин масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли текинга қўйиб юборди.


Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькаонинг айтганидек, футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш. Лотин Америкаси футболининг дарғаси шундай демоқчи:  Биродарлар, футбол фақат майдон ичида кузатадиганингиз 90 дақиқадан иборат эмас. Тўғри, сиз бундан бехабарсиз. Лекин сиздек танбаллар учун минглаб тайёр андозалар бор. Шунчаки, кўзингизни каттароқ очиб ён-атрофга қарасангиз кифоя. 

Умид қиламизки, тез орада турк футболи масъуллари Фалькаонинг сўзларидан хабар топиб, эртанги кун ҳақида ўйлашни ҳам бошлашади.

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика