RU

Последние новости

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Ўша гап, "Локомотив" - трамплин! Новости

Ўша гап, "Локомотив" - трамплин!

"Локомотив"нинг яна бир футболчиси легионерга айланди.

Кўп йиллар "темирйўлчилар" учун тўп тепиб Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ҳамда Суперкубоги соҳибига айланган Сардор Мирзаев Таиланднинг энг кучли клубларидан бири "Муангтон Юнайтед" билан шартнома имзолади. 

Хабарингиз бор, бунгача тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг "Шеньянг Урбан" жамоаси сафига кўчиб ўтганди. Орадан кўп ўтмай моҳир ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" клуби билан шартнома тузди. 

Яқинда эса ёш иқтидорли футболчи Остон Ўрунов "Локомотив"даги фаолиятидан кейин Россиянинг "Уфа" клуби билан келишувга эришди. Мана энди яна бир ҳужумкор ярим ҳимоячимиз Сардор Мирзаев ҳам легионерга айланди ва фаолиятини Таиланд чемпионатида давом эттиради. Бундан ташқари, ўтган мавсум маълум муддат жамоага устозлик қилган Самвел Бабаян Хитойнинг "Чанчунь Ятай" клубига бош мураббий бўлганини мухлислар яхши билади. 

Бундан кўриниб турибдики, "Локомотив" чин маънода мураббий ва футболчилар учун трамплин. Клуб ҳар йил ўз олдига юқори мақсадлар қўйиш билан бирга четга футболчи трансфер қилишни ҳам канда қилмаяпти. 

Яхши биласиз, ўз пайтида айнан "Локомотив"даги фаолияти сабаб Темурхўжа Абдухолиқов билан Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия", Икром Алибоев Жанубий Кореянинг "Сеул ФК", Игнатий Нестеров Саудия Арабистонининг "Оҳод" ҳамда Сардор Рашидов Португалиянинг "Насьонал" клуби аъзосига айланганди. 

Жамоамизни бу мавсум ҳам асосий ўйинчилар тарк этган бўлишига қарамай, клуб ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришда давом этади. 

Шу ўринда легионерга айланган барча футболчиларга "Локомотив"даги сермазмун фаолият учун ташаккур билдириб, келажакдаги ишларига омад тилаб қоламиз. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати. 


19.12.2019 чиққан мақола - "Локомотив" - трамплин!        


Рейтинг: -30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика