UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5

"Локомотив" - трамплин! Янгиликлар

"Локомотив" - трамплин!

"Локомотив" футбол клуби бу йил Суперлигада иккинчи ўрин билан чекланган бўлса-да, ҳозирча иккита трансферни амалга оширди.

Аввалига Темурхўжа Абдухолиқов мавсумнинг иккинчи ярми бошланганидан сўнг жамоани тарк этиб, БААнинг "Хорфаккан" клубига қўшилди. Чемпионат тугаши арафасида бош мураббий Самвел Бабаян Хитой биринчи лигаси вакили "Чанчунь Ятай" билан шартнома имзолади. 

Қизиғи шундаки, клублар одатда футболчиларни четга трансфер қилиш билан машғул бўлади. Лекин эслаб қарасак, биздан охирги пайтда ҳеч қайси мураббий хорижга кетмаган экан. "Локомотив" бу борада ҳам биринчи бўлди деб бемалол айтса бўлади. 

Тўғри, баъзи клубларда ишлаб кейинчалик яна ўз Ватани ёки бошқа ерга ишлаш учун кетган хорижлик мураббийлар бўлиши мумкин, масалан Виктор Кумиков. Аммо Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган мураббийнинг четга йўл олиши анчадан бери умуман кузатилмаётганди. "Локо" эса бу борада дастлабки қадамни ташлади. 

"Локомотив" футбол клуби жамоа учун хизмат қилган мураббий ёки футболчи, ё бошқа соҳа вакили тақдири учун доим қайғуриб келади. Бундан ташқари "Локомотив" жамоада яхши ўйин кўрсатган ҳеч бир футболчига эшикни қаттиқ ёпмайди. 

Эсингизда бўлса, 2017 йил бошида 2016 йилги мавсум ажойиб ўтганидан кейин - "Локо" ҳам чемпионатда зафар қучиб, ҳам Кубокни қўлга киритиб "Олтин дубль" қайд этганди - ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов билан ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига трансфер қилинганди. 

Абдухолиқов Қатар чемпионатида ўзини кўрсата олгани, лекин Шоаҳмедовнинг янги клубга тўлиқ мослашиб кетмагани бу бошқа масала. Муҳими, бу футболчилар "Локо"да ўйнаб четга йўл олишди. "Локомотив" футболчи ва мураббийлар билан шартнома тузаётганда шундай банд алоҳида келтирилган бўлади: яъни имзо чекувчига четдан таклиф тушса гарчи шартномаси бўлса-да клуб қўйиб юборишга қаршилик қилмайди. 

Сардор Рашидовнинг ҳам йил бошида Португалияга боришида "Локомотив"да тўп тепгани сабаб бўлди. Моҳир ярим ҳимоячи "Локо"даги, қолаверса Осиё Кубогида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйини туфайли европаликлар эътиборини тортди. Натижада Рашидов Португалиянинг "Насьонал" клуби билан шартнома тузди. 

Бундан ташқари дарвозабон Игнатий Нестеров ҳам "Локомотив"даги ишончли ўйини сабаб Саудия Арабистони клубига йўл олди. Биласиз, дарвозабонларнинг четга чиқиши камдан кам ҳолларда рўй беради. Лекин биздан кучли бўлган Саудия Арабистонидан таклиф бўлиши чиндан ҳам эътиборга молик воқеа эди. Шу тариқа Нестеров "Оҳод" билан шартнома тузди ва янги жамоаси сафида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 

"Локомотив"га оид энг ёрқин трансфер ўтган йил кузатилди. Клуб ўз тарбияланувчиси Икром Алибоевни Жанубий Кореянинг "Сеул" клубига трансфер қилди. Айтиш мумкинки, Алибоев "Сеул"га эркин агент бўлиб эмас, балки трансфер орқали йўл олди. 

Бундан кўриниб турибдики, "Локомотив" четга кетишни хоҳловчи футболчи ҳамда мураббийлар учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб беряпти. Клуб ҳам совринлар учун курашяпти, ҳам хорижга кетишни хоҳловчилар учун эшик очяпти.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика