Ориф Маматказин: "Андижон" иккинчи даврада мазмунли ўйин намойиш этади"
		
		30 июл 2016 08:08
        Новости	
	 
				 
				Ориф Маматказин: "Андижон" иккинчи даврада мазмунли ўйин намойиш этади"
- Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик. Иккинчи бўлимда биринчи бўлиб гол ҳам урдик. Аммо иккинчи бўлимда жамоамизга нимадир етишмади. Қолаверса, жамоамиз эллик фоизга янгиланди, футболчиларимизнинг бир-бирларини тушуниб олишига озроқ вақт керак бўлади. Албатта, “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман, истардимки жамоа бу йил ҳам финалга чиқса ва ажойиб натижани қўлга киритса. Олдинги ўйин билан қандай фарқ бор? Кўриниб турибдики, “Насаф” таркибида пайдо бўлган ўйинчилар бугун ўзларини кўрсатишди. Янгича ўйин намойиш этишди. Уларни бир-бирларини тушунишлари, фаол ҳаракатлари яққол кўриниб турди.
 
“Андижон” жамоаси олдида юқорироқ ўринни эгаллаш турибди. Бунга кучимиз етади. Олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширишимиз шарт. Ўйлайманки, жамоамиз иккинчи даврада мазмунли ўйинлар кўрсатиб, ўз мақсадига эришади. Бу йил ким кубок соҳиби бўлади? Фикримча, бу йил ҳам “Насаф” кубокни эгаллайди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии