RU

Последние новости

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  3 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  86 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

"Оқ-тепа" - "Шердор". Учрашувидан кейинги фикрлар Новости

"Оқ-тепа" - "Шердор". Учрашувидан кейинги фикрлар

“Оқ-тепа” – “Шердор” учрашуви якунлангач иккала жамоа устозлари ўйин ҳақидаги фикрларини билдиришди.
Александр Токов ("Оқ-тепа" бош мураббийи): - Бугун ҳам аввалги беллашувларда бўлгани каби рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Агар футболчиларим яратилган вазиятлардан фойдаланишганида ўйин тақдирини назарий жиҳатдан танаффусга қадар ҳал қилган бўлардик. Аммо ҳар доимги “касаллик” яна панд берди.

Иккинчи бўлим ҳам биз учун ёмон бошланмаганди. Ҳатто иккинчи голни ҳам ургандик, бироқ қанот ҳаками Аҳмаджоновни “офсайд”дан гол урди деб ҳисоблади. Очиғи, ҳакамнинг бу қарорига тушунмадим. Ҳужумларимиз голга айланавермагач, йигитлар диққатни йўқотиб қўйишди. Айниқса, ҳимоячилар ўзларига ўхшамай қолишди. Натижада бутун ўйин давомида икки марта жиддий хавфли ҳужум ташкил қилган меҳмонлар ғалабани илиб кетишди.

Сайфулла Шарипов ("Шердор" бош мураббийи): – “Андижон”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин “Оқ-тепа” билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинини ўрганиб чиқиб, шунга мос равишда тайёрландик. Гарчи бугунги беллашувга айни учрашув арафасида етиб келган бўлсак-да, бу бизга салбий таъсир қилгани йўқ.

Бугун майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсатдик. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан битта тўп олиб чиқдик. Танаффусда шогирдларимга ўз ўйинларини кўрсатишларини таъкидладим, қолаверса, ҳужумлар сонини оширишларини ҳам сўрадим. Бу якунда ўз самарасини бериб, биз ажойиб ва муҳим ғалабага эришдик.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика