RU

Последние новости

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди Новости

Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

"Қўқон-1912" – "Нефтчи" 1:2 ТУГАДИ

07.08.2025, 19:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Алишер Усмонов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Алишер Одилов 9, 0:1, Шохруҳ Гадоев (Жавоҳир Ҳусанов) 83, 1:1, Йован Жокич (Владимир Йовович) 89, 1:2

"Қўқон-1912": 1. Рустам Нортожиев, 4. Аслиддин Тоштемиров, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Шота Гвазава (69. Егор Кондратюк,90+4), 10. Шохруҳ Гадоев ( 18. Баҳром Абдураҳимов, 90+4), 15. Зафар Ҳакимов (19. Шаҳзод Акрамов,46), 17. Клейди Даци, 20. Иқболжон Маликжонов (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 65), 23. Аброр Каримов, 78. Абдуғофур Ҳайдаров (9. Жавоҳир Ҳусанов, 65)

Захира: 13. Азизхон Исақов,  21. Муҳриддин Пазилдинов,  30. Иброҳимжон Мухторов, 33. Аюбхон Мухторов, 

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икром Алибоев, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев (34. Фарруҳ Сайфиев, 59), 7. Аброр Исмоилов (77. Билолхон Тошмирзаев,20), 9. Жоэль Кожо (8. Владимир Йовович,79), 10. Жамшид Искандеров, 20. Анвар Ғофуров, 22. Алишер Одилов (11. Қувондиқ Рўзиев, 79), 23. Йован Жокич, 70. Сильванус Нимели ( 32. Зоран Марушич,79)

Захира: 45. Акбар Тўраев,   21. Мухсин Убайдуллаев, 24. Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 33. Шохруҳ Ёқубжонов, 

Огоҳлантириш: Шота Гвазава ("Қўқон-1912" ) 35

ЯНГИЛАШ


90+10. Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ҳакам ВАРни эшитди ва голни инобатга олди.

89. ГОЛ. "Нефтчи" бурчак зарбасидан самара чиқара олди. Йован Жокич бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан Нортожиев дарвозасига йўллади. 

85. Гол инобатга олинди.

85. Ҳакам ВАРни эшитмоқда. Ўйиндан ташқари ҳолат бўлиши мумкин. 

83. ГОЛ. "Қўқон-1912" учрашувда ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Шохруҳ Гадоев жамоадошининг узатмасини голга айлантирди. Ҳасанов-Ҳусанов-Гадоев комбинацияси голга олиб келди, 1:1

79. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Жоэль Кожо ўрнига Владимир Йовович, Сильванус Нимели ўрнига Зоран Марушич, Алишер Одилов ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди.

72. Темп пасайди.

65. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Иқболжон Маликжонов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов, Абдуғофур Ҳайдаров ўрнига Жавоҳир Ҳусанов тушди.

59. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрнига Фарруҳ Сайфиев тушди.

54. "Қўқон-1912"нинг кетма-кет ҳужумлари ноаниқ кетмоқда.

53. Дацининг зарбаси ноаниқ.

48. Нимели дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ноаниқ зарба берди, боз устига ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан.

46. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Зафар Ҳакимов ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+5. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Қўқон-1912"дан кескин юриш. Абдуғофур Ҳайдаровнинг айёрона зарбаси устунга тегди. 

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. Шота Гвазава, "Қўқон-1912" 

33. ЗАРБА. Иқбол Маликжонов рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Унинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди.

29. Мезбонларнинг юришлари самарасиз якунланмоқда.

21. Қўқонликлардан олдинга юриш. Маликжоновнинг зарбасини Эргашев эгаллаб олди.

20. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", бироз олдин тўқнашувда жароҳат олган Аброр Исмоилов ўрнига Билолхон Тошмирзаев тушди.

13. Фарғоналиклар иккинчи голни уриши мумкин эди. Кожо катта тезликда олдинга ўтди ва Нимелини тўп билан таъминлади. Нимели тўпга етиб келишда кечикди.

9. ГОЛ. "Нефтчи" жамоаси учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Алишер Одилов жарима майдончаси ичида қулай имкониятни қўлдан бой бермади ва гол урди, 0:1

7. Устунлик меҳмонларда.

5. Икки жамоа дастлабки дақиқалардан эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. 

- Ўйин бошланди.

- Учрашувга барча нарса шай ҳолатда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика