RU

Последние новости

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Омон қолганинг рост бўлсин, Даврон! Новости

Омон қолганинг рост бўлсин, Даврон!

Теги :  Металлург
“Металлург” футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган навбатдаги тур учрашувига Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик кўришяпти.
Халқимизда фалокат оёқ остида деб бежиз айтишмаган. Мамлакат миллий чемпионати турлари оралиғида ФИФА кунлари муносабати билан танаффус узоқ бўлганлиги боис “Металлург” футболчиларига дам одатдагидан кўпроқ – 4 кун берилганди. Ўзбекчилик, бир дақиқа ортиқча вақт бўлса уни ҳам оила фойдасига сарфласам, деган мақсадда рўзғор ташвишларига уриниб кетишимиз бор гап.

23-турни дисквалификация боис ўтказиб юборган Даврон Каримқулов ҳам фарзандларнинг қийналиб қолмаслиги учун ҳовли ишларини енгиллаштиришга киришиб кетди. Боғни тартибга келтириш, айниқса электр симлари қадар бўй чўзган арчаларни буташ, фасадни чиройли қилиш ҳаракатига тушди. Кутилмаганда баландликдан, нарвоннинг силжиб кетиши оқибатида ҳовлини ўраб турган темир панжаралар устига йиқилиб тушди. Оллоҳимнинг марҳамати, бахтли тасоддиф ҳамда шифокорларнинг саъйи ҳаракатлари туфайли буйрагини жиддий шикастлаб, кўп қон йўқотган Даврон омон қолди.

Тошкентдаги Жуковский тез ёрдам шифохонасида даволанаётган Даврон Каримқуловнинг тезроқ соғайиб кетишини Оллоҳимдан сўраймиз. Мамлакатимиз футболи ривожига, “Металлург” футбол клуби тараққиётига катта ҳисса қўшган бу табиатан камтарин, самимий инсоннинг ҳали ҳаётда қиладиган ишлари кўп. Фарзандлар тарбияси, яхши кунлар орзуси... Энг асосийси шу, меҳрибон отажонинг, ака-ука, опа-сингил, ёр-биродарлар бахтига, оила, фарзандлар бахтига омон қолганинг рост бўлсин, деймиз.

Давронни яқиндан биладиган, танийдиган дўстларимиздан ёлғиз ўтинчимиз, дуо қилинг, Даврон тезроқ шифо топсин, оёққа туриб, фарзандлари бағрига қайтсин, оиласига бош-қош бўлсин! Кўрган-кечирганлари шу бўлсин, бу ёғига хонадонини хурсандчилик тарк этмасин.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика