RU

Последние новости

16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  0 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  8 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  16 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  20 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7

Омар Момани Моуринью айтиб берган воқеа ҳақида карикатура чизди Новости

Омар Момани Моуринью айтиб берган воқеа ҳақида карикатура чизди

Омар Моманининг янги ишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью инглиз жамоасида ярим ҳимоячи Поль Погба билан содир бўлган воқеа ҳақида гапириб берди. 

"Биз Манчестердан 30 км узоқда жойлашган жамоа билан ўйнашимиз керак эди. Погба мендан ўйиндан сўнг жамоа билан эмас, ўз автомобилида қайтиши мумкинлигини сўради. Мен шундай жавоб бердим: "Агар биз Лондонда ўйнасак ва сен қолишни истаганингда - бу бошқа гап эди. Аммо Манчестер яқин ва илтимосингни қабул қилмайман". Погба хафа бўлди.

Кейин ўйинда ғалаба қозондик ва Поль яна ўша илтимос билан мурожаат қилди. Бахтли эканлигим туфайли бироз у томон ён босдим: "Ҳозир автобусга ўтир ва машинанг ҳайдовчисига айт, стадионни тарк этганимиздан 10 дақиқа ўтиб, бизга етиб олсин, кейин хоҳлаган томонингга кетавер". У ҳали ҳам хафа эди. Матбуот анжуманига кириб кетдим. Автобус келганида унинг олдида "Роллс-ройс" турарди. Янги машина экан ва ҳазрати олийлари стадионни ўзининг "Роллс-ройси"да тарк этмоқчи эди. Нима қилишим керак эди? Ғалаба қозонсак хоҳлаганингни қилавер дейманми?" - дея воқеани якунлади Моуринью.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика