RU

Последние новости

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  1 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  12 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

“Олтин тўп”ни яна Роналдуга бериб, икки буюк эрасини якунласа ҳам бўлаверади Новости

“Олтин тўп”ни яна Роналдуга бериб, икки буюк эрасини якунласа ҳам бўлаверади

Роналду ёки Месси? Тузилиши мос келмаса ҳам, уни риторик савол сифатида қабул қилинг ва жавоб беришга ошиқманг — фикрингизни субъектив деб қабул қиламан.

Қайси футболчи устун деган саволга жавоб топишни истамаганман. Facebook саҳифамни эса “Реал” ёки “Барселона”, Месси ёки Роналду кўринишидаги саволлар босиб кетган. Агар сиз футбол мухлиси бўлсангиз, улардан бирини танлаб олиш нима учун керак? Агар сиз Кришти ёки Мессининг мухлиси бўлсангиз (балки “Реал” ёки “Барселона”нинг), объектив фикр билдира олишингизга менда ишонч кам.

Ҳар икки буюкнинг ўйинларини севиб томоша қиламан. Испания клубларига мухлис бўлмасам ҳам (менга Премьер-Лига кўпроқ ёқади), “Реал” ва “Барселона”ни футбол гултожилари деб биламан, бирини биридан устун қўёлмайман.

Шунчаки, “Олтин тўп” улардан зерикди (уларнинг ўзи тўймаган бўлса ҳам). Бунинг фонида Тотти, Иньеста, Хави, Жеррард, Пирло, Буффон, Ибраҳимович каби даҳолар қолиб кетавериши жуда адолатли эмас, назаримда.

Футболда пентакампион деган тушунча бор. Клублар ҳар бешинчи чемпионлигидан сўнг, ўз логотипига тож сифатида 1 та юлдузча қўшиб қўяди. Ҳозир “Олтин тўп”га ўшандай юлдузча жуда зарур, чунки Месси ва Роналдуни бошқачасига тўхтатиб бўлмаяпти.

Нега яна Роналду?

Катта эҳтимол билан “Олтин тўп” яна бир марта Роналдуга насиб қилади. “Реал”нинг Ла Лигада зафар қучиши ва кетма-кет икки бор Чемпионлар лигасида муваффақият қозонган ягона клубга айланиб олгани бунга ёрдам берса, Кардиффдаги 90 дақиқа ўша қарор нотўғри бўлмаганини исботлайди.

Тан оламан, ЧЛ финалда “Ювентус” ютишини истадим. Биринчидан, “Реал” тарихни ўзгартиришини хоҳламадим (Чемпионлар Лигаси кимдир кетма-кет икки марта ютолмаган мусобақа деб айтиш чиройлироқ жарангларди). Иккинчидан, Буффон “Олтин тўп”ни олишини керагидан кўп истаб юбордим. Аммо финалда Роналду ва шериклари ўша Буффон қўриқлаган дарвозага 4 та гол урди. Менимча, масала ҳал.

Европада энг кучли ҳимоя кимга тегишли? Вариантлар орасида “Бавария”, “Атлетико”, “Ювентус” кабилар бўлиши катта эҳтимол. Роналду эса мана шу уч клуб дарвозасига жами 10 та гол урди. Саволлар?

Месси Аргентинани ЖЧга олиб чиқди. Бироқ бунда Роналдуни унутиб бўлмайди. У 9 та ўйинда Португалия учун 15 та гол урди саралашда. Месси эса қаҳрамонлигини худди кинолардагидек бўлишини таъминлай олди.

Тенглик

Агар Роналду “Олтин тўп”ни қўлга киритса, бу борада Месси билан танглашиб олади — 5 та. Месси ўтган мавсум Ла Лига тўпурари бўлиб (37 та гол), “Олтин бутса”лар борасида Роналду билан тенглашиб олди — 4 та. Чемпионлар лигасини ютишда Месси ва Роналдунинг натижалари тенг — 4 тадан.

Футболка ёки бутсасининг ўлчамига қадар ҳам тенг бўлиши шарт эмас, менимча. Улар тенг кучли футболчилар. Футболни ҳар ким турли томондан кўради ва турлича талқин қилади. Шундан келиб чиқиб, бу икки футболчидан бирига симпатия пайдо бўлиши нормал ҳолат. Аммо бирини кўкка кўтариб, иккинчисини ерга урадиган фактлар топишга уриниш охири кўринмайдиган йўлга бошлашдан бошқасига ярамайди.

Уларни солиштириш ҳали узоқ давом этишини тушунаман. Ҳозир эса катта натижаларда тенглик юзага келишга яқин (агар улардан бири жаҳон чемпиони бўлиб қолмаса). Биз аввалги юлдузларнинг шахсий кўрсаткичларидан кўпроғига эришаётган икки футболчи билан замондош бўлиб турибмиз. Футболга шу кўз билан қараш, уни янада чиройлироқ қилади. Қолгани фанатизм ва ҳоказо.

Мен келаси мавсумдан бошлаб Месси ва Роналдудан бошқа футболчилар “Олтин тўп” учун курашадиган футбол кўрмоқчиман. Сиз-чи?

P.S. “Олтин тўп”ни асосан кучли бешликда тўп сурадиганлар олиши балки ёмон эмасдир. Аммо мавсумнинг қоқ ўртасида топширилиши ёмон. Чунки футболчилар футболни янги йилдан бошламайди, янги мавсумдан бошламайди. Бу эса “Олтин тўп” чалкашлигини келтириб чиқаради. 

Автор :
Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика