RU

Последние новости

21:15BALLON D'OR-2025  0 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  1 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  14 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  34 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

"Олмалиқ" "Терек" билан дуранг ўйнади Новости

"Олмалиқ" "Терек" билан дуранг ўйнади

Туркияда янги мавсумга тараддуд кўраётган "Олмалиқ" жамоаси Россиянинг "Терек" клуби билан назорат баҳсини ўтказди.
Учрашув қизғин курашларга бой тарзда кечди. Даставвал "Терек" жамоаси футболчиси Уциев ўйиннинг 42-дақиқасида Тимур Ғаниев қўриқлаётган дарвозани ишғол этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим "Терек" жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Олмалиқ" вакиллари рақиб жарима майдончаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. Беллашувнинг 54-дақиқасида Игорь Шквирин бошқарувидаги жамоада тўп тепаётган Камолиддин Мурзоев ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Бокила "Олмалиқ" дарвозасига жамоасининг иккинчи голини йўллади. Лекин бу гол учрашувдаги сўнггиси бўлмади. Баҳснинг сўнгги дақиқасида Жаҳонгир Абдумўминов "Олмалиқ"ни мағлубиятдан қутқариб қолувчи тўпни киритди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:2.

Назорат ўйини.

Туркия, Анталия.

"Терек" (Россия) - "Олмалиқ" (Ўзбекистон) 2:2

Голлар
: Уциев (42), Мурзоев (54), Бокила (70), Абдумўминов (90).

"Терек"
: Городов (Гудиев,66), Уциев, Коморовски (Семенов, 56, Аилтон, 73), Шахтиев (Кудряшов, 56), Тейку, Х.Кадыров (Лебеденко, 68), Айссати, Кузяев, Пирис (Иванов, 64), Ахъядов (Рибус, 58), Бокила.

"Олмалиқ": Темур Ғаниев, Ислом Иномов, Евгений Гоголь, Адриан Кашкаваль, Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов, Ғулом Урунов, Жаҳонгир Абдумўминов, Арслонмурод Омонов, Камолиддин Мурзоев, Неманья Йованович.

Огоҳлантириш
: Иномов (69).

Четлатиш: Семенов (72).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика