RU

Последние новости

00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  1 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  14 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  17 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  11 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  14

"Олмалиқ": Тайёргарлик пойтахтда давом этади ёхуд латвиялик футболчи кўрикда Новости

"Олмалиқ": Тайёргарлик пойтахтда давом этади ёхуд латвиялик футболчи кўрикда

Икки кунлик танаффусдан сўнг "Олмалиқ" машғулотларини пойтахтда давом эттира бошлади.
"Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоа аъзолари, "Тўқимачи" стадионида машғулот олиб бормоқда. Бугунги машғулотларда жамоа таркиби тўлиқ кўриниш олди. Айни вақтда "Олмалиқ" йиғинида иштирок этаётган 24 футболчидан 18 нафари биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя этган бўлса, 6 нафари жамоа кўригида бўлган футболчилардир. Жаҳонгир Жиямуродов, Евгений Гоголь, Элдор Эргашев, Ислом Исҳоқжонов ва Никита Павленколар жамоа сафига қўшилгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Кечаги машғулотда Юрмала шаҳрининг "Спартак" жамоасидан марказий ҳимоячи Виталийс Смирновс ҳам иштирок этди. 2004-2011 йиллар Риганинг "Сконто" жамоаси шарафини ҳимоя этган Виталийс, 2012-2013 йилларда "Вентспилс"да тўп сурди. Бу йилги мавсумни туғилиб ўсган шаҳри жамоасида ўтказаётган ҳимоячи Латвия терма жамоаси сафида 7 ўйинда майдонга тушган. Смирновс бунгача ҳам пойтахтимизда бир муддат бўлган. 2005 йил "Пахтакор" клуби ташкил этган халқаро турнирда "Сконто" жамоаси сафида тўп сурган. У бир марта МДҲ кубогида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушганини ҳам айтиш мумкин. Бир неча марта Латвия чемпиони бўлган Виталийс кўрикдан муваффақиятли ўта олса, "Олмалиқ" сафида иккинчи даврада фаолият олиб бориши мумкин.

Жамоанинг навбатдаги ўртоқлик назорат ўйини 21 июль куни "Тўқимачи" стадионида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтказилади. Учрашув 17:45да бошланиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика