RU

Последние новости

00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  2 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  34

"Олмалиқ": "Обод" билан дуранг ўйнадик, икки легионерга жавоб берилди Новости

"Олмалиқ": "Обод" билан дуранг ўйнадик, икки легионерга жавоб берилди

Бугун "Олмалиқ" режага кўра Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат ўйини ўтказиши лозим эди.
Бекободликлар учрашувни бекор қилишгани боис спарринг рақиб биринчи лига дебютанти "Обод" жамоаси бўлди.

Учрашувда дарвозаларга 8 марта гол киритилди. Дебютант элита вакилига муносиб қаршилик кўрсатди дейиш мумкин. Биринчи таймда ҳимоядаги хатолардан унумли фойдаланган рақиб икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. Тайм якунида Диёржон Туропов ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи таймда яна шу каби ҳолатда "Обод" футболчилари ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Шундан сўнг, жамоамиз футболчилари "уйғонишди". Кетма-кет ҳужумлардан сўнг, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов ва Зафар Полвоновлар биттадан гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Учрашувда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ" (биринчи тайм): Никита Шквирин, Сарварбек Жўраев, Тимур Кагиров, Дониёр Усмонов, Улуғбек Худойбердиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Санжар Тўрақулов, Сухроб Бердиев, Диёржон Туропов, Гай Юсупов (Қадамбой Нурметов).
"Олмалиқ" (иккинчи тайм): Никита Шквирин (Аброр Каримов), Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Мартин Кавдански, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иқбол Акрамов, Александр Алемпиевич, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов, Шерзод Ҳакимов, Зафар Полвонов.

Бу ўйинда бетоблиги сабаб бир қатор футболчилар иштирок этишмади. Кўрикда бўлган украиналик Олег Шандрук ўйингача жамоани тарк этган бўлса, ўйиндан сўнг болгариялик Мартин Кавданскига ҳам жавоб берилди. Жамоа машғулотларига "Шўртан"дан Санжар Тўрақулов келиб қўшилди.

Жамоа аъзоларига икки кунлик таътил берилди. 10 февралдан "Олмалиқ" яна Тошкентда ўз машғулотларини давом эттиради. 15 февраль куни жамоа аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. 2 мартгача хорижда машғулотлар давом эттирилиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика