“Олмалиқ”: навбатдаги назорат баҳсида дуранг
23 июл 2017 01:36
Новости
“Олмалиқ”: навбатдаги назорат баҳсида дуранг
“Олмалиқ” футболчилари Минск шаҳрида ўтказаётган ўқув-йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини дуранг натижа билан якунлади.
Бу гал жамоамизга Туркманистон чемпионати вакил "Ахал" жамоаси рақиблик қилди. Аввалги ўйинларда бўлгани каби, бу учрашувда ҳам машғулотларда иштирок этаётган деярли барча футболчи иштирок этди. Қизиқарли кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди. Ўйиннинг 11-дақиқасида Зафар Полвонов томонидан урилган голга, 52-дақиқада Воҳид Уразахатов жавоб қайтарди.
Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 23 июль куни бўлиб ўтади. Спарринг рақиб Белоруссия чемпионатида еттинчи поғонада бораётган "Торпедо-БелАЗ" жамоаси бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии