RU

Последние новости

12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  0 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  0 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  10 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  1 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  15 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  2 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  1 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24

Олий лига. 9-тур. Бугунги ўйинлар олдидан Новости

Олий лига. 9-тур. Бугунги ўйинлар олдидан

Бугун олий лиганинг 9-тур учрашувлари давом эттирилади. Ҳозирча мазкур турдан ўрин олган битта ўйин бўлиб ўтди холос.

Бугун эса олтита баҳс билан навбатдаги тур давом этади. Хабарингиз бўлса керак, "Металлург" - "Насаф" учрашуви кўчирилган ва бу ўйин 16 май куни ўтказилади. Қуйида эсабугунги қарама-қаршиликлар олдидан баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.  

14 май. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Бир сўз билан айтганда водий дербиси. Турнир жадвалидаги ҳолат: "Навбаҳор" 11-ўринда (7 очко), "Қўқон-1912" 13-ўринда (6 очко). Очколар орасидаги фарқ: бир очко.

Факт: "Навбаҳор" ўз уйида тўртта учрашув ўтказиб, иккитасида ғалаба қозонди. Шунингдек, бир бор дуранг йўнаб, бир марта мағлуб бўлди. "Қўқон-1912" эса сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа сафарда учта ўйин ўтказиб, барчасида мағлуб бўлган. Умуман олганда, "Қўқон-1912" кетма-кет охирги бешта учрашувда ютқазди. Қолаверса, қўқонликлар олий лигада энг кам гол урган жамоа бўлиб туришибди: атиги учта гол.



14 май. "Бунёдкор" - "Бухоро"

Турнир жадвалидаги ҳолат: "Бунёдкор" 2-ўринда (22 очко), "Бухоро" 6-ўринда (15) очко. Очколар орасидаги фарқ: етти очко.

Факт: "Бунёдкор" олий лигада ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Жамоа ўз майдонида ўтказилган тўртта учрашувдан учтасида зафар қучди ва бир бор дуранг ўйнади. "Бухоро" эса сафарда мағлуб бўлгани йўқ, жамоа сафарда ўтказилган учта учрашувдан иккитасида ғалаба қозонди ва бир марта дуранг қайд этди. Демак, мазкур учрашув ҳам ўзига яараша қизиқ кечиши кутилмоқда.

14 май. "Қизилқум" - "Андижон"

Турнир жадвалидаги ҳолат: "Қизилқум" 7-ўринда (14 очко), "Андижон" 9-ўринда (9 очко). Очколар орасидаги фарқ: беш очко.

Факт: Олий лиганинг дастлабки уч учрашувини ғалаба билан бошлаган "Қизилқум" охирги икки ўйинда мағлубиятга учради. Умумун олганда, бу йил "Қизилқум"нинг натижалари чакки эмас. Жамоа мавсум бошидан бери қаторасига олтита беллашувда мағлубият нималигини билмади. Бугун жамоа ўз майдонида бешинчи ўйинини ўтказади. Аввалги натижалар: иккита ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият.

"Андижон" эса сафарда ғалаба нималигини билмай келмоқда. "Бургутлар" шу пайтгача учта беллашувда ғалаба қозонишди ва ҳар учаласи ҳам уйдаги ўйинларда рўй берди. Жамоа сафарда тўртта учрашув ўтказиб, барчасида имкониятни бой берди. Бугун "Андижон" ушбу нохуш анъанани йўққа чиқаришга ҳаракат қилиб кўради.



14 май. "Нефтчи" - "Обод"

Турнир жадвалидаги ҳолат: "Нефтчи" 12-ўринда (7 очко), "Обод" 16-ўринда (2 очко). Очколар орасидаги фарқ: 5 очко.

Факт: "Нефтчи" натижалари умуман тушунарсиз. Водийнинг энг етакчи клубининг ҳозирги ўрнига ҳавас қилиб бўлмайди. "Нефтчи" ҳозирча икки бор ғалаба қозонди. Шундай бўлдики, фарғоналиклар кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлишди. Жамоа охирги икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Лекин бугунги рақиб "Обод" эканлигини ҳисобга олсак, "Нефтчи" ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйиши мумкин.

Олий лига дебютанти "Обод" ҳақида нима дейиш мумкин, улар элитада ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб туришибди. Ўз майдонида икки бор дуранг ўйнаган "Обод" охирги тўрт беллашувда ютқазиб қўйди. Бу кетишда жамоа яна биринчи лигага равона бўлиши мумкин.

14 май. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ"

Турнир жадвалидаги ҳолат: "Сўғдиёна" 10-ўринда (8 очко), "Олмалиқ" 8-ўринда (9 очко). Очколар орасидаги фарқ: бир очко.

Факт: "Сўғдиёна" ҳозирча иккита баҳсда ғалаба нашидасини сурди. Жамоа ҳисобида шунингдек, иккита дуранг ва тўртта мағлубият бор. Бундан ташқари, ўз майдонида учта учрашув ўтказган жиззахликлар фақат биттасида имкониятни бой беришди. Жамоа "Локомотив"дан бир очко олган бўлса, "Машъал" устидан зафар қучди. Бундан кўриниб турибдики, "Сўғдиёна" бугун "Олмалиқ"қа ҳам жиддий қаршилик кўрсатади.

"Олмалиқ"дек кучли жамоа негадир бу йил ўз ўйинини намойиш эта олмаяпти. Жамоа ҳисобида ҳозирча уч ғалаба мавжуда ва учаласи ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилган. Шу пайтгача тўрт марта сафарда тўп тепган "Олмалиқ" барчасида мағлуб бўлди.



14 май. "Машъал" – "Шўртан"

Қашқадарё дербиси. Ўзига яраша шиддатли кечиши кутилаётган учрашувлардан бири бугун Муборакда бўлади.

Турнир жадвалидаги ҳолат: "Машъал" 15-ўринда (4 очко), "Шўртан" 14-ўринда (4 очко). Очколар орасидаги фарқ: ноль очко. "Шўртан" фақат тўплар нисбатига кўра "Машъал"дан бир поғона юқорида турибди.

Факт: Ҳозиргача фақат бир ўйинда ғалаба қозонган "Машъал" охирги тўрт учрашувда ютқазиб қўйди. Ва шу тўртта ўйиндан иккитасида гол ура олмади. Умуман олганда, бу йилги "Машъал"ни ҳам унчалик таниб бўлмаяпти. "Шўртан"га келадиган бўлсак, ва ниҳоят бу жамоа 8-турга келиб ўзининг дастлабки ғалабасини нишонлади. Ғузорликлар ўз уйларида "Сўғдиёна"ни мағлуб эта олишди. Бунгача эса жамоа кетма-кет олтита учрашувда мағлубиятга учради. Лекин охирги икки ўйинда "Шўртан" тўрт очко жамғарди. Бугун бўлиб ўтадиган воҳа дербисида ҳам "Шўртан" бор кучини ишга солишга уриниб кўради.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика