RU

Последние новости

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  36 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Олий лига. 7-тур. "Насаф" ўз майдонида "Андижон"га жавобсиз 3та гол урди Новости

Олий лига. 7-тур. "Насаф" ўз майдонида "Андижон"га жавобсиз 3та гол урди

Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида "Андижон" сал бўлмаса учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди, Йовановичнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни сўнгги паллада Ильдар Маматказин қайтариб юборди.

26-дақиқада Мақсуд Каримовнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Якуний зарбадан сўнг эса Ходжаев ажойиб сейв намойиш этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

34-дақиқада Жавлон Гусейнов жарим зарбасини амалга оширди. У тўпни жарима майдони ичида турган Иброҳим Раҳимовга оширди. Аммо Раҳимов зарба беришда кечикди чоғи. Шу тариқа хавфли вазият самарасиз якунланди.

42-дақиқада Иброҳим Раҳимовнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг Қувватов тўпни аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда, аниқроғи 61-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Азамат Алланиёзов ҳисобни очди - 1:0.

Учрашувнинг 77-дақиқасида ўнг қанотдан Дилшод Раҳматуллаевнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Ильдар Маматказин боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди - 2:0.

Орадан беш дақиқа ўтгач Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотда жарима майдони ичида тўпни Мақсуд Каримовга қулай тарзда етказиб бергач, Каримов дарвозани аниқ нишонга олди - 3:0.


«Насаф» (Қарши) – «Андижон» (Андижон) 3:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
28 апрель 2016. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Голлар: Азамат Алланиёзов 61, - 1:0. Илдар Маматказин 77, - 2:0 (Дилшод Раҳматуллаев). Мақсуд Каримов 82, - 3:0 (Баҳром Абдураҳимов)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 19.Деян Больевич, 21.Азамат Алланиёзов (16.Дилшод Хушбаков, 88) 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов (27.Ислом Рашидхонов, 46).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 29.Акбар Муродов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.

"Андижон": 46.Хуршид Хўжаев, 4.Азамат Исроилов, 5.Иқбол Бобохонов, 9.Отабек Валижонов, 13.Рустам Аъзамов (7.Алишер Шоғуломов, 65), 18.Фарҳодбек Бекмуродов, 21.Жавлон Гусейнов, 24.Иброҳим Раҳимов (11.Абдумалик Абдуллаев, 69), 26.Бахтиёр Қосимов, 84.Неманья Йованович, 89.Бобур Акбаров.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Анвар Бердиев, 77.Ғулом Ўрунов.

Огоҳлантиришлар: Иқбол Бобохонов 25, Фарҳод Бекмуротов 90.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика