RU

Последние новости

14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  0 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  9 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  2 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  64 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси

6-7 апрель кунлари олий лигада 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра сайтимиз ходимлари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Ғузор клуби "Локомотив"ни мағлуб этиб турнинг энг катта сенсацияларидан бирини қайд этди. Бу баҳсда рақибнинг кўплаб зарбаларини қайтарган "Шўртан" посбони Элдор Тожибоев ҳақли равишда рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.



"Навбаҳор" ўз уйида "Машъал"ни таслим қилди. Учрашув тақдири ҳал қилган ягона голни мезбонлар вакили Ҳасанбой Эргашев Муборак клуби дарвозасига урди. Эргашев ҳимояда ҳам ишончли ўйнаганини таъкидлаш лозим.



"Олмалиқ" мавсумдаги илк ғалабасини бу йил ҳозиргача 3та ўйинда 3та ғалабага эришган Қаршининг "насаф" клуби устидан қўлга киритди. Мазкур баҳсда майдон эгалари ҳимоячиси Шавкат Муллажонов қаршиликларга етарлича қаршилик кўрсата олди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлиги сақланишига катта хисса қўшди.



"Шўртан"дан яна бир вакил бу ҳимоячи Умар Эшмуродов бўлди. Ҳимоячи "темирйўлчилар" билан учрашувда ҳисобни очишга эришишдан ташқари рақиб ҳужумчиларига қарши жуда яхши ўйнади. Жамоаси гол ўтказмай ғалабага эришди.



Тур сенсацияларидан яна бирини қайд этган Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Бунёдкор"дан устун келди. Бу жамоа сафида Шукурали Пўлатов ҳимоя чизиғида ишончли ўйнади ва "қалдирғочлар"нинг ёш ҳужумчиларига деярли имкон бергани йўқ.



"Сўғдиёна" бу мавсумдаги иккинчи ғалабасини ҳам ўз майдонида қўлга киритди. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа "Обод"ни таслим қилди. Учрашувда фаол ўйнаган Санжар Рашидов баҳс сўнггида белгиланган пенальтидан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди.



"Қизилқум"га тарихий ғалабани келтирган Илҳом Юнусов рамзий терма жамоадан ўрин олмаса адолатдан бўлмас эди. Унинг "Бунёдкор" дарвозасига урган голи чиройли ва жуда ҳам фойдали бўлди. Тажрибали ярим ҳимоячи бу мавсумда иккинчи бор рамзий терма жамоамиздан ўрин олмоқда.



Бош мураббийни алмаштирган "Пахтакор" ниҳоят учта ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам бериб "Металлург"ни мағлуб этди. Шу куни Шерзод Каримов бошқалардан кўра фаолроқ ўйнади ва жамоасининг ғалабасига хисса қўшди.



"Бухоро"нинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер "Нефтчи" билан ўйинда фаол ўйнади. Учрашувга нуқта қўйган голни ҳам айнан Вейцер урди ва бу мавсум иккинчи бор рамзий термамизга киришга эришди.



"Олмалиқ"нинг "Насаф" устидан ғалаба қозонишига "аждарлар"нинг собиқ ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевнинг урган голи сабаб бўлди. Мурзоев баҳсда рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади ва тўп киритишга эришди.



"Қўқон-1912" ўз майдонида март ойини сенсацион ўтказган "Динамо"дан устун келди. Қўқонликлар ҳужумчиси Филип Райевац кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам гол урди. Бироқ бешинчи тур рамзий терма жамоасига уни эмас Носир Отақўзиевни танлашга қарор қилдик. Сабаби тажрибали Отақўзиев учрашувдаги ҳисобни очди ва анчагина фаол ўйнади.


Championat.asia талқинига кўра 5-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон
Элдор Тожибоев "Шўртан"

Ҳимоячилар
Ҳасанбой Эргашев "Навбаҳор"
Шавкат Муллажонов "Олмалиқ"
Умар Эшмуродов "Шўртан"
Шукурали Пўлатов "Қизилқум"

Ярим ҳимоячилар
Санжар Рашидов "Сўғдиёна"
Илҳом Юнусов "Қизилқум" (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Ивор Вейцер "Бухоро" (2)
 
Ҳужумчилар
Камолиддин Мурзоев "Олмалиқ"
Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика