RU

Последние новости

16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  1 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  2 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  4 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  3 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  15 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  5 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  7 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  9 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  4 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  5 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  4

Олий лига-2017. "Динамо" умуман пенальти тепмаган ягона клуб Новости

Олий лига-2017. "Динамо" умуман пенальти тепмаган ягона клуб

2017 йилги олий лига баҳслари ҳам тарихга айланди.

Кеча сайтимизда дарвозасига энг кўп ва энг кам пенальти белгиланган клублар ҳақида маълумот тақдим этгандик. Бу ўқувчиларимиз талаб ва истакларига биноан энг кўп ва энг кам пенальти тепган жамоалар ҳақида маълумот берамиз. 

Демак, 2017 йилги олий лигада қатнашган 16та клубдан 15таси камида 1тадан пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фақат Самарқанднинг "Динамо" клуби мавсум давомида умуман пенальти тепгани йўқ. "Обод" ҳисобида 1та пенальти бор. Қизиғи ўша пенальтидан сўнг гол бўлмаган.

Олий лига чемпиони "Локомотив" клуби пенальти тепиш бўйича ҳам чемпион бўлди. "Темирйўлчилар" мавсум давомида 9 марта пенальти тепишди ва уларнинг барчаси голга айлантирилди.

Пенальтидан унумли фойдаланиш кўрсаткичи энг паст клуб бу "Обод" ҳисобланади - 0 фоиз. Ундан кейин эса 25 фоиз қайд этган "Металлург" ва "Шўртан" клублари жой олишган. Бу икки клуб 4тадан пенальтига эга бўлиб фақат 1 мартадан гол уришган холос.

Ўқувчиларимиз ўзларига қизиқ бўлган статистикаларни ёзиб қолдиришлари мумкин. Биздан шундай статистика бўлса албатта сайтда чоп этилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика