RU

Последние новости

16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  1 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  1 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  1 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  2 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  4 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  13 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2

Олий лига-2015 якунлари. "Андижон" ҳақида Новости

Олий лига-2015 якунлари. "Андижон" ҳақида

Теги :  Андижон
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун Андижоннинг "Андижон" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
"Бургутлар" 2015 йилги мавсумни кетма-кет 3та мағлубият билан бошлашди. Фақат бешинчи турга келибгина жамоа ғалабага эришди. Биринчи даврада 3та ғалаба ва 2та дуранг қайд этган "Андижон" 11 очко билан ёзги танаффусга 14-поғонада чиқиб кетди. Иккинчи даврада жамоа Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб эта олди. Ўз майдонида "Динамо" билан дурангга эришган "бургутлар" олий лигада қолиш вазифасини уддалашди. Якунда водий клуби олий лигада 13-ўринни эгаллади.


Мураббийлар
Мавсум давомида "Андижон"ни икки мураббий бошқариб борди. Дастлабки 20та ўйинда жамоа билан Эдгар Гесс ишлаган бўлса, охирги 10та учрашувда Сергей Ковшов бош мураббий бўлди. Гесс 20-турда "Бухоро" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди. Ўша пайтда "бургутлар" 15-ўринда боришаётганди. Сергей Ковшов келгач жамоа 10та ўйинда 4та ғалаба 2та дуранг қайд этди. Қизиғи Гесс давридаги 20та учрашувда ҳам 4та ғалаба ва 2та дуранг қайд этганди.



Етакчи
Иброҳим Отахонов. Тажрибали ярим ҳимоячи мавсум давомида жамоанинг ҳақиқий етакчиси бўлди. 24та ўйинда майдонга тушган Отахонов рақиблар дарвозасига 3та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Футболчи ўйинга жуда ҳам берилиб кетиши билан ажралиб туради. Шу боис мавсум давомида у 11та сариқ карточка олди.



Кашфиётлар
Жавлон Гусейнов. Бир неча йил олдин "Нефтчи"да ўйнаган, сўнгги йилларда биринчи лига клубларида фаолият олиб борган Жавлон Гусейнов олий лигада иккинчи ёшлигини ўтказди. Жамоага 2-тур олдидан келиб қўшилган Гусейнов 29та ўйинда майдонга тушди. Айнан у "Андижон" сафида энг кўп учрашув ўтказган футболчига айланди.



Энг яхши ўйин
"Нефтчи" - "Андижон" 0:1.

26-турда Фарғонада "Нефтчи" ва "Андижон" ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтди. Бу ўйинга қадар Фарғонада бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 20тасида "Нефтчи" ғолиб бўлган, фақат бир марта "Андижон" сафардан дуранг билан қайтганди. 2015 йилда "бургутлар" тарихий ғалабани қўлга киритишди. "Нефтчи"нинг собиқ ҳужумчиси Анвар Бердиев томонидан урилган гол "Андижон"га ғалаба келтирди - 1:0.



Энг яхши футболчи
Анвар Бердиев. Фахрий ҳужумчи биринчи даврани "Бунёдкор"да ўтказди. Ёзда "Андижон"га кўчиб ўтиб ўзини ёрқин томонлама кўрсата олди. Ҳужумчи "бургутлар" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб 7та гол уришнинг уддасидан чиқди. "Сўғдиёна" билан баҳсда дублга эришган Бердиев жамоа тўпурарига айланди.



Ким қанча ўйнади?

Футболчи Амплуа   
Туғ.сана Ўйин   
Дақиқа   
Гол   
СК   
ҚК   
Гусейнов Жавлон Ҳим 24.06.1991    
29 2583 0 3 0
Мошняга Геннадий Дар 25.04.1985 28 2520 0 1 0
Турсунов Даврон Ҳим 28.02.1987 28 2475 1 7 0
Абдуллаев Абдумалик Ҳуж 11.05.1989 28 1629 2 4 0
Аъзамов Рустам Р. Яҳм 15.12.1985 26 1761 2 1 0
Отахонов Иброҳим Яҳм 21.09.1985 24 2115 3 11 1
Раҳмонов Асрор Ҳим 21.11.1988 20 1189 0 4 1
Асқаралиев Санжар Яҳм 20.01.1981 19 1312 0 8 2
Акрамов Иқбол Яҳм 10.10.1983 18 1043 1 2 0
Жумабоев Шукур Яҳм 08.03.1989 18 789 1 3 0
Раҳмонов Расул Яҳм 04.02.1987 16 1062 0 4 0
Жадигеров Асқар Яҳм 05.01.1980 16 853 2 1 0
Абдуқодиров Абдулатиф    
Ҳуж   
09.08.1987 16 363 1 0 0
Вуйович Предраг Яҳм 20.08.1983 15 1337 2 1 0
Солиев Лочин Ҳуж 30.03.1983 15 615 2 1 0
Васильев Темур* Яҳм 05.09.1987 14 1260 1 2 0
Бобохонов Иқбол** Ҳим 19.03.1989 13 1170 1 7 0
Алимов Абдуллоҳ** Яҳм 11.02.1993 13 964 0 1 0
Бердиев Анвар** Ҳуж 11.05.1978 11 967 7 2 0
Ҳусанов Турсунбой** Ҳим 17.02.1988 10 819 0 3 0
Рамазонов Умрилло Ҳим 18.02.1992 10 710 0 3 0
Шотурсунов Фаррух* Ҳуж 11.05.1992 9 629 0 1 0
Қодиров Рахим Ҳим 25.04.1979 8 644 0 3 0
Гаффаров Сайриддин* Яҳм 29.08.1990 7 344 0 0 0
Бекмуродов Фарҳод Яҳм 08.10.1994 5 228 1 1 0
Исабоев Элдор Дар 24.04.1989 2 180 0 0 0
Мирзаев Фаррух Яҳм 12.02.1990 1 10 0 0 0

Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Андижон-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар 30
Голлар 27
Уйдаги голлар 18 (66,67%)
Меҳмондаги голлар 9 (33,33%)
Ўтказилган голлар 56
Уйда ўтказилган голлар 24 (42,86%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 32 (57,14%)
Ўртача гол 0,9
Ўртача ўтказилган гол 1,87
Уйдаги очколар 20/45 (44,44 %)
Меҳмондаги очколар 8/45 (17,78 %)
Энг йирик ғалаба 3:2 - "Навбаҳор", "Қизилқум",   

"Сўғдиёна"

Энг йирик мағлубият 0:6 - "Пахтакор"
"Қуруқ" ўйинлар 6 (20%)
Гол ура олмаган ўйинлар 13 (43,33%)
Иродаги ғалаба 1
Йирик ғалабалар 0
Йирик мағлубиятлар 4
Автогол (урилган/ўтказилган) 0/0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 75 (2,5)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0,13)
Майдонга тушганлар (легионер)          
28 (2 - 7,14%)
Томошабинлар (жами/ўртача) 173131/5771



Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Металлург" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қизилқум" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Шўртан" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қўқон-1912" ҳақида


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика