RU

Последние новости

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  4 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  91 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Олий лига-2015. "Олмалиқ"да 6та қизил, энг тартибли жамоа "Шўртан" Новости

Олий лига-2015. "Олмалиқ"да 6та қизил, энг тартибли жамоа "Шўртан"

2015 йилги олий лигада ҳакамлар футболчиларга 1005та сариқ ва 53та қизил карточка кўрсатишди.

Энг кўп сариқ карточкани "Навбаҳор" футболчилари олишди. Наманган клуби аъзоларига жами 82та сариқ карточка кўрсатилди.

Кейинги ўринларни "Андижон" (75та сариқ) ва "Олмалиқ" (74та сариқ) жамоалари банд этишди.

Энг кам сариқ карточкани эса "Пахтакор" ва "Локомотив" клуби футболчилари олишди. Олтин ва кумуш медаль соҳиблари бир хил 47 мартадан огоҳлантирилишди.

Қизил карточкалар борасида гап кетганида "Олмалиқ" бу борада "чемпион" бўлди. 2014 йил биронта қизил карточка олмай "Фейр Плей" совринини қўлга киритган жамоа аъзолари бу йил 6 марта қизил карточка олишди.



"Қизилқум", "Металлург" ва "Шўртан" футболчилари эса энг кам, бир мартадан қизил карточка олишди.

Бу йилги "Фейр Плей" соврини 54та сариқ ва 1та қизил картчока олган "Шўртан" жамоасига топширилиши кутилмоқда.

3та қизил карточка олган Евгений Гоголь

Алоҳида футболчиларга тўхталадиган бўлсак "Олмалиқ" сардори Евгений Гоголь мавсум давомида 3та қизил карточка олди. Иккитадан қизил карточка олган футболчилар: Баҳром Абдураҳимов ("Насаф"), Санжар Асқаралиев ("Андижон"), Акмал Холмуродов ("Динамо"), Бобуржон Акбаров ("Навбаҳор"), Сирож Ҳамроев ("Машъал"), Воҳид Шодиев ("Бунёдкор") ва Мансур Саидов ("Машъал").

Сариқ карточка олиш бўйича рекордчилар Иброҳим Отахонов ("Андижон"), Улуғбек Бақеов ("Навбаҳор") ва Микита Букаткин ("Машъал") 11 мартадан огоҳлантирилишди. 

Воҳид Шодиев 2 марта қизил карточка олди


Клуб Сариқ           
Қизил            
"Олмалиқ" 74 6
"Навбаҳор" 82 5
"Нефтчи" 65 5
"Динамо" 59 5
"Андижон" 75 4
"Бухоро" 67 4
"Қўқон-1912"            
62 4
"Бунёдкор" 60 4
"Машъал" 69 3
"Насаф" 54 3
"Пахтакор" 47 3
"Сўғдиёна" 62 2
"Локомотив" 47 2
"Қизилқум" 67 1
"Металлург" 61 1
"Шўртан" 54 1

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика