RU

Последние новости

13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  0 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  0 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  1 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  3 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  10 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  13 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.


Дарвозабон:
Жавоҳир Илёсов "Машъал"

Дарвозага Муборакнинг "Машъал" клуби ёш посбони Жавоҳир Илёсовни танладик. Сабаби Илёсов "Обод" билан ўйинда ўзини яхши томонлама кўрсатди. Рақибнинг ҳужумларини ва Санжар Тўрақулов томонидан пенальтидан йўлланган зарбани қайтаришга эришган посбон тур рамзий термасига киритилди.



Ҳимоячилар:
Шукурали Пўлатов "Нефтчи"
Дилмурод Каримов "Металлург"
Акромжон Комилов "Бунёдкор"
Деян Больевич "Насаф"


"Нефтчи" ҳимоячиси Шукурали Пўлатов "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ажойиб ўйнади. У ҳужумчиларга ўрнак бўлиб боши билан гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда эса пенальтидан тўп киритиб Фарғона клубига иродали ғалаба келтирди.

"Металлург" ўз уйида "Андижон"ни мағлуб этди. Учрашувда гол урган ва шеригига голли пас оширган Дилмурод Каримов рамзий терма жамоамиз ҳимоясидан ўрин олди.

"Бунёдкор" вакили Акромжон Комилов навбатдаги бор рамзий терма жамоамиздан ўрин олди. Сабаби у "Қизилқум" билан учрашувда рақиб ҳужумчиларига ўз қанотида деярли имкон бермади ва баҳс сўнггида Баҳодир Насимовга голли пас оширди.

"Насаф"нинг легионери Деян Больевич мавсум бошида жуда кам майдонга тушди. Бироқ сўнгги пайтларда Рўзиқул Бердиев Деянга кўпроқ имконият бермоқда. Ўтган турда "Навбаҳор" билан баҳсда Больевич гол уришга эришди.



Ярим ҳимоячилар:
Мирзоҳид Ғофуров "Машъал"
Аббос Омонов "Шўртан"
Акрам Баҳритдинов "Навбаҳор"
Сервер Жепаров "Локомотив"
Жамшид Искандеров "Пахтакор"




"Машъал" ярим ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров "Обод" билан ўйинда жуда фойдали ўйнади. Қанот вакили Эркиновга голли пас беришдан ташқари ўзи ҳам иккита чиройли гол уришга муваффақ бўлди.

"Шўртан" вакили Аббос Омонов "Олмалиқ" билан баҳсда гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Ғузорликлар учрашувда 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Акрам Баҳритдинов собиқ клуби бўлган "Насаф"га қарши баҳсда фаол ўйнади. Тўғри у пенальтидан тўп кирита олмади, бироқ баҳс сўнггида айбини ювиб барибир Қувватов дарвозасини ишғол қилиб "лочинлар"га иродали дурангни келтирди.

Сервер Жепаров ҳам навбатдаги бор рамзий термамизга кирмоқда. Сабаби оддий "Бухоро"га қарши баҳсда жуда фаол ва фойдали ўйнаган Жепаров учрашувдаги ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди. "Темирйўлчилар" ғалабали серияни 31та ўйинга етказиб олишди.

Узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган Жамшид Искандеров "Пахтакор"нинг ғалабасиз сериясига чек қўйди. Ярим ҳимоячининг Жиззахда "Сўғдиёна" дарвозасига урган голи "шерлар"га муҳим 3 очкони келтирди.

Ҳужумчи:
Шаҳбоз Эркинов "Машъал"


"Машъал" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов 1-турда "Қизилқум" билан ўйинда дублга эришганидан сўнг умуман гол ура олмади. 11-турда яна ўзига келган ҳужумчи "Обод" дарвозасига 2та тўп киритди ва ҳақли равишда рамзий терма жамоадан ўрин олди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика