RU

Последние новости

14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  0 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  21 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  23 09:55Конор Галлахер «Атлетико» футболчиси - Фабрицио Романо  1 09:24Ламин Ямаль ўзига тегишли бўлган сертификатларни олди  1 08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германияда «Йил футболчи»си бўлди  3 08:28ЦСКА устози Аббосбек Файзуллаевнинг кечаги ўйинига баҳо берди  5 08:05Бугун Париж Олимпиадасида фақатгина бир нафар спортчимиз иштирок этади  2

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан Новости

Олий лига. “Нефтчи” - “Динамо” ўйини олдидан

Бугун “Нефтчи” - “Динамо” баҳси билан олий лигамизнинг 10-турига старт берилади.
Турнинг илк учрашувида “Нефтчи” Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Фарғонадаги баҳс қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

КЎНДАЛАНГ ТУРГАН САВОЛЛАР:

“Нефтчи” уйдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими?

Фарғонанинг бош жамоаси “Нефтчи” ушбу мавсум ўз майдонида атиги бир марта ғалаба қозонди. Мурод Исмоилов шогирдлари 8-турда “Олмалиқ”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундан сўнг Жиззахга сафар уюштирган жамоа 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Айни пайтда “Нефтчи” 6 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналиклар бир бор зафар қучиб, уч ўйинда дуранг ўйнашди ва беш марта мағлуб бўлишди. Жамоанинг тўплар нисбати 6-11 (-5) кўринишга эга.

“Нефтчи” ўз уйида тўртта учрашув ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонди. Икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди. Ўз уйида 3та гол уриб, шунча ўтказиб юборди. Натижада тўртта ўйиндан 5 очко тўплади. Мурод Исмоилов бугун жамоаси билан чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Буни учрашув якунига етгач билиб оламиз.

“Динамо” кетма-кет тўртта мағлубиятга барҳам бера оладими?

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси эса жуда ғалати натижаларни қайд этмоқда. “Динамо” мавсумни чакки бошламаганди. Аввалига ютқазиб, кейин иккита ўйинни ютди. Кейин яна ютқазди ва ундан сўнг яна ғалаба қозонди. Аммо 6-турдан бошлаб жамоанинг боши мағлубиятлардан чиқмай қолди ва “Динамо” кетма-кет тўртта учрашувда имкониятни бой берди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари “Пахтакор”, “Қизилқум”, “Машъал” ва “Олмалиқ” клубларидан мағлубиятга учрашди. Ҳозирда жамоа 9 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва 6та мағлубият бор. Дуранг қайд этилмаган. “Динамо”нинг учта ғалабасидан иккитаси сафарда қайд этилган: “Сўғдиёна” ва “Андижон” билан кечган ўйинларда.

“Динамо” сафарда 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 9та тўп ўтказиб юборди. Агар самарқандликлар бугун ҳам мағлубиятга учрагудек бўлишса, бу жамоанинг кетма-кет бешинчи мағлубияти бўлади. Шундай экан, Равшан Ҳайдаров “Нефтчи”га қарши бор кучни ишга солиши турган гап.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика