RU

Последние новости

20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  0 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  4 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  8 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  10 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  11 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  10 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  9

Олий лига. 26-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 26-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда навбатдаги чемпионат ҳам якунига етди.
Регламентда кўрсатилгани каби охирги тур баҳслари ҳамма ерда бир хил вақтда бошланди. Турнинг марказий баҳси Тошкентда ўтказилиб, унда “Пахтакор” сафарда “Бунёдкор” устидан 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Олий лигада иккинчи ўринни қўлга киритган “Локомотив” Бухорода бир очкони қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин эгаси “Насаф” ўз майдонида “Олмалиқ” билан дуранг қайд этди. Қуйида 26-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. Мазкур терма жамоа 4-5-1 схемаси бўйича кўриниш олди.



ДАРВОЗАБОН
Александр Меленчук (“Сўғдиёна”)

Элита билан хайрлашган “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувда мезбонлар дарвозабони Александр Меленчук ўзини кўрсата олди. Шу боис бу посбонни рамзий жамоамизга киритдик.  

ҲИМОЯЧИЛАР
Тоҳир Шамситдинов (“Навбаҳор”)
Жаҳонгир Меҳмонов (“Нефтчи”)
Ойбек Нурбоев (“Бухоро”)
Аваз Агалиев (“Динамо”)



“Навбаҳор”нинг ўз майдонида “Динамо”га қарши баҳсида ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, “Нефтчи” ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов ҳам яхши ҳаракат қилди. Олий лигада бир амаллаб жон сақлаб қолган “Бухоро” вакили Ойбек Нурбоев эса “Локо” дарвозасига тўп киритган бўлса, “Динамо”нинг қанот ҳимоячиси Аваз Агалиев ҳам сўнгги турда ўзини кўрсата олди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Жамшид Искандеров (“Пахтакор”)
Фаррух Сайфиев (“Насаф”)
Жамшид Ҳасанов (“Машъал”)
Шакер Зуаги (“Олмалиқ”)



26-турда эътибор кўпроқ Тошкент дербисига қаратилгани боис учрашувни диққат билан томоша қилдик. Майдон эгалари таркибида Сардор Рашидов, меҳмонлар сафида Жамшид Искандеров ўзларини намоён эта олишди. Рашидов иккита чиройли гол урган бўлса, Искандеров битта гол уришдан ташқари ўйин давомида рақибни саросимага солиб тура олди.



Охирги пайтларда тез-тез тилга олинаётган “Насаф” ярим ҳимоячиси Фаррух Сайфиев ҳам охирги турда тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу турда шунингдек “Машъал” вакили Жамшид Ҳасанов ҳам ўзини кўрсата олди. “Олмалиқ”нинг тунислик легионери Шакер Зуаги эса “Насаф” дарвозасига чиройли тўп киритди.

ҲУЖУМЧИ
Игорь Сергеев (“Пахтакор”)

Биринчи даврада ўзини унчалик кўрсата олмаган Игорь Сергеевнинг ўйини иккинчи даврада роса “очилди”. Ҳужумчи охирги турда “Бунёдкор” дарвозасига икки бор гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади. Натижада “Пахтакор” чемпионатни мағлубиятсиз ўтказган клуб бўлди.



БОШ МУРАББИЙ: Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
Бу сафар тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида “Пахтакор” бош менежери Самвел Бабаянни танладик. Негаки Бабаян бошчилигида жамоа “Бунёдкор”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, кейинчалик вазиятни ўз томонига оғдира олди ва якунда 3:2 ҳисобида зафар қучди. Умуман олганда, Бабаян бош мураббийлигида “Пахтакор” мавсумни юқори нотада ўтказди. Жамоа нафақат чемпионликни қўлга киритди, балки олий лигада бирор марта мағлуб бўлмади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика