RU

Последние новости

09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  3 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  4 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  7 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  3 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  15 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  11 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  13 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  6 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  9 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  8

Олий Лига, 14-тур. «Локомотив» – «Бунёдкор» учрашувини Коваленко бошқаради Новости

Олий Лига, 14-тур. «Локомотив» – «Бунёдкор» учрашувини Коваленко бошқаради

4 август куни Олий Лига иккинчи давра ўйинлари старт олади.
Шу куни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Самарқанднинг «Динамо» ва Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борса, «Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги баҳсни Олим Толибжонов бошқариб боради.

«Насаф» ва «Гулистон» ўртасидаги ўйин тошкентлик Бахтиёр Намозовга ишониб топширилган бўлса, Ҳасан Рўзиев «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган. Владислав Цейтлин бошчилигидаги бригада Бекободда «Металлург» – «Навбаҳор» ўйини назорат қилиб борса, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Нефтчи» ва «Шўртан» ўртасидаги ўйинни бошқариб бориш Марат Исмоиловга топширилган.

14- турнинг марказий учрашуви 5 август куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Шу куни мавсум фаворитларидан бири ҳисобланган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ўз уйида ҳамшаҳари ва, айни вақтда, Олий Лига-2013 пешқадами – «Бунёдкор»ни қабул қилади. Чемпионлик пойгасидаги муҳим баҳслардан бири бўлган ушбу «Тошкент дербиси» Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Қайд этиш жоиз, «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари 31 июль куни Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида тўқнашади. Ушбу ўйинни Владислав Цейтлин бошқариб боради.

Олий Лига, 14-тур учрашувлари
4 август, якшанба
«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Зарафшон)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

«Насаф» (Қарши) – «Гулистон» (Гулистон)
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), Б. Баҳромов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

«Пахтакор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Ш. Ҳакимов (Андижон).
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

«Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), А. Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).

«Нефтчи» (Фарғона) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

5 август, душанба
«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика