RU

Последние новости

15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  1 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  5 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4

Олег Тюлькин: "Андижон"нинг асосий вазифаси - Олий лигада қолиш" Новости

Олег Тюлькин: "Андижон"нинг асосий вазифаси - Олий лигада қолиш"

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар катта мураббийи Олег Тюлькин қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда кутилганидек ўйнай олмадик. Иккинчи таймда футболчилар бироз ўзларига келиб олишди ва ўйин қизиқарли кечди. Биз янги жамоани тузяпмиз ва бунинг учун албатта вақт керак. Ғалабали одимларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман", - дея гап бошлади клубнинг катта мураббийи Олег Тюлькин.

- "Насаф"нинг ўйинини ўрганиш жараёни қандай кечди?

- Биз "Насаф"нинг учта учрашуви ёзилган дискни кўриб чиқиб, рақибни ўргангандик. Иккита ушбу мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги ўйинлари ва битта ўтган мавсумдаги беллашувни кўриб чиққандик. "Насаф"нинг таркиби кўп йиллардан буён бирга ва уларда ўйин ўзаги сақланиб турибди. Бугунги баҳсда бизга жуда қийин бўлди.

- Нега учрашув қайдномасида ҳам Эдгар Гесс қўл қўймаган ва матбуот анжуманида ҳам йўқ?

- Бу ерда кичик бир хатолик бўлиб ўтди. Биз мавсум олдидан келишилган ўйинларда иштирок этмаслик борасидаги қоғозга қўй қўйишимиз керак бўлган пайтда Эдгар Яковлевич клуб қароргоҳида эмас эди. Шу боис Эдгар Гессга керакли лицензияни беришмади. Бу муаммони ҳам яқин вақт ичида ҳал этамиз деб ўйлайман.

- "Андижон" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Ушбу мавсумда Олий лигада қолиш асосий вазифа этиб қўйилди.

"Насаф" клуби матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика