RU

Последние новости

12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  5 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  9 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1

Окампос тиббий кўрикка етиб келган бўлсада, "Аякс" 20 млн евро тўлаш ниятида эмас Новости

Окампос тиббий кўрикка етиб келган бўлсада, "Аякс" 20 млн евро тўлаш ниятида эмас

"Севилья" ярим ҳимоячиси Лукас Окампоснинг "Аякс"га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин.

"De Telegraaf"нинг хабар беришича, клублар хавбекнинг трансферини 20 млн еврога келишган, аммо кейин "Аякс" раҳбарияти бу суммани кўпроқ деб ҳисоблаган. Шунингдек, клуб Окампоснинг ўзига ҳам у қадар катта маош тўлаш ниятида эмас. Шу сабабли "Аякс" бугун тонгда трансфердан воз кечди.

"Аякс"даги манбаларнинг хабар беришича, футболчи Амстердамга тиббий кўрикдан ўтиш учун етиб келиб улгурган, лекин музокаралардаги ўзгаришдан хабар топгач, Севильяга қайтиб кетган.

Бу вазият "Аякс" устози Алфред Схройдер учун ҳам кутилмаган зарба бўлди. Мутахассис Антонининг "Манчестер Юнайтед"га трансферига қарши эди ва клуб қароридан қаттиқ норози бўлди. Окампос бразилиялик футболчига сифатли ўринбосар бўларди.

Кейин эса "Севилья" Окампосни арзонроққа сотишга тайёрлиги, сабаби испанларга Аднан Янузай трансфери учун пул кераклиги маълум бўлди. Натижада, "Севилья" "Аякс"га Окампосни 15 млн еврога сотиб олишни таклиф қилди.

Яқин соатлар ичида "Аякс" раҳбариятининг бу масаладаги якуний қарори маълум бўлади. 

Ўтган мавсум Окампос 42 ўйинда 9 гол уриб, 6 та самарали узатма берди. Бу мавсум Лукас Ла Лиганинг уч ўйинида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар қайд этмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика