RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  27 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  88 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2

ОФКдан келган меҳмонлар Қўқонга ташриф буюришди Новости

ОФКдан келган меҳмонлар Қўқонга ташриф буюришди

Бугун Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметовлар Қўқон шаҳрига ташриф буюришди.

Меҳмонлар ташриф давомида дастлаб "Қўқон-1912"  жамоаси тассаруфидаги автовокзал, барда сотиш цехи ҳамда пойабзал фабрикаларида бўлиб, у ерларда ташкил қилинган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек меҳмонлар 51-сонли мактабгача тарбия муассасасида ташкил қилинган "Жажжи шунқорлар" футбол гуруҳи фаолияти билан ҳам танишдилар. У ерда болажонларга яратилган шароитлар мехмонларда илиқ таассурот қолдирди.

ОФК ҳамда ЎФФ ходимлари жамоамизга қарашли "Марказий"  стадионда бўлиб, у ерда футболчилар ва мухлисларга яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар. ОФК мутахасиси стадион майдонини яхшилаш ҳамда мухлисларга янада қулайликлар яратиш борасида ўзининг тажрибалари билан ўртоқлашди.
Ташриф сўнгида клубимиз рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ва стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Эльнур Мамедов ҳамда Бахтиёр Маметовлар жамоа инфратузилмаси ва клубда қилинаётган  ишлар ўзларида жуда яхши таассурот қолдирганини баён этишди. ОФК йўриқчиси Э Мамедов клубни стратегик ривожлантириш ва маркетинг борасида ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Меҳмон "Қўқон-1912"  жамоасининг келажакдаги потенциалини юқори баҳолади.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика