RU

Последние новости

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  40 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

ОФК юқори савиядаги мезбонлик учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди Новости

ОФК юқори савиядаги мезбонлик учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди

Теги :  ОФКЎФА
Бу ҳақда ОФК бош котибининг расмий хатида маълум қилинди.

Кеча Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионлар лигаси "H" ва "I" гуруҳи учрашувлари ўз якунига етди. 

"Бунёдкор" ва "Локомотив" стадионларида ўтказилган беллашувларда Шарқ минтақасидан ташриф буюрган 8 жамоа ўзаро баҳс олиб борди.

ОФК Бош котиби Датў Виндсор Жон Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўллаб, мазкур ОЧЛ учрашувлар юқори савияда ташкил этилганлиги учун ОФК номидан миннатдорчилик билдирди.

"Ўзбекистон футбол ассоциациясини Осиё чемпионлар лигаси баҳсларини муваффақиятли ташкил этганлиги билан самимий муборакбод этамиз.

Шубҳасиз, ушбу муваффақият замирида ЎФАнинг пандемия шароитига қарамай, юқори даражадаги ташкилотчиликни таъминлашдаги фидойилиги, тиришқоқлиги ва тинимсиз ҳаракатлари турибди.

ОФК делегацияси ва иштирок этувчи клубларга кўрсатган ажойиб меҳмондўстлик ҳамда мусобақа давомида барчанинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун қилинган барча тадбирлар учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирамиз.

Барчангизга ташаккур! 

Осиё футбол конфедерацияси келгусида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун", — дейилади ОФК бош котибининг расмий хатида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ва бошқа қитъа мусобақалари мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширганлиги учун Осиё футбол конфедерацияга миннатдорчилик изҳор этиб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдиради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги, 2023 йилги U20 Осиё кубоги ҳамда аёллар ўртасидаги U20 Осиё кубоги-2024 беллашувларига мезбонлик қилади. Шунингдек, аёллар футболи бўйича 2022 йилги қитъа биринчилиги учун ўтказиладиган Саралаш босқичи баҳслари ҳам айнан юртимиз майдонларида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика