RU

Последние новости

22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  0 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  8 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  21 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  479 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  27 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0

Odil Cup-2016. Турнирнинг топ-5 футболчиси Новости

Odil Cup-2016. Турнирнинг топ-5 футболчиси

Теги :  Odil Cup-2016
3-5 июнь кунлари Наманганда Odil Cup-2016 турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада ўзини кўрсатган энг кучли 5 футболчини санаб ўтамиз.

НАБИЕВ АБДУҲАМИД ("Истиқлол", Фарғона)


"Истиқлол" жамоаси Odil Cup-2016 турнирида битта ғалаба қозонган бўлсада, жамоа дарвозабони Набиев Абдуҳамид жамоадошлари айбини жуда кўп маротаба ювишга муваффақ бўлди. Унинг сейвлари турнир учрашувларини томоша қилишган келган мухлисларни ҳайратлантирди. Зарбаларни қайтармай, ушлаб олиши ҳам унинг келажакда кучли дарвозабон бўлишини исботлайди. Ўзбекистонлик скаутларга уни кўпроқ кузатишни маслаҳат берган бўлар эдик.


АҲМАДЖОНОВ АЪЗАМЖОН ("Истиқлол", Фарғона)

Суратда ўнг тарафда


Аҳмаджонов Аъзамжон "Истиқлол" футболчиларини тергаб турувчи ҳақиқий сардор эканлигига гувоҳ бўлдик. Ҳимоядаги ишончли ўйини, иккинчи қаватдаги ҳаракатлари, жамоадошларини керакли пайтда руҳлантириб туриши менга Паоло Мальдинини эслатиб юборди. Ушбу Аъзамжон келажакда терма жаомамизнинг асосий футболчиларидан бири бўлишига умид қиламиз.


УМАРОВ АРСЛОНБЕК ("Баркамол", Наманган)

Суратда ўртада


Умаров Арслонбек "Ливерпуль" собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррардга ўхшаб кетади. Унинг ҳаракатларини кузатсангиз, Арслонбекнинг ўзига бўлган ишончи қанчалик юқори эканлигини билиб оласиз. Умаров тўпни қувиб, кучини бекор сарфлайдиган болалар каби ўйнамайди. Унинг ҳар бир ҳаракати ўйланган ва рақибни алдашда иккиланмайди. Йигитчада иқтидор тўлиб тошмоқда, аммо у келажакда йўқолиб қолмайди деган умиддамиз.


ЮСУФЖОНОВ ҒАНИШЕР ("Навбаҳор", Наманган)


Ғанишернинг рақамига эътибор бериб, у кимга ўхшашни истаётганини билиш қийин эмас. "Навбаҳор" келажаги ҳисобланаётган Юсуфжонов ўзининг майда қадамлари билан ҳар қандай рақибни бир ҳаракатда алдаб кетиши мумкин. Агар у меҳнат қилишда ва маҳоратини оширишда давом этса, тез орада бизда ҳам "янги Месси" пайдо бўлиши мумкин.


МАЪРУФЖОНОВ АБДУЛБОРИЙ ("Азия", Андижон)


Маъруфжонов Абдулборий. Турнирни кузатган кўплаб мухлислар унинг ўйинига ошиқ бўлганлиги аниқ. Абдулборийни ҳаракатларини кўриб уни Неймарга ўхшатасиз. Бир вазиятни сизларга сўзлаб бермасликнинг иложи йўқ: Маъруфжонов чап қанотдан ҳужумга ўтди ва олдидаги рақиби қаршисида тўхтади. Неймардек ўнг оёғини кўтариб олган Абдулборий рақибининг ҳамла қилишини кутди ва бу содир бўлди. Андижонлик ўша заҳотиёқ тўпни бошқа тарафга бурди ва бир ҳаракатда таъқибчисидан қутилди. Буни минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши. Абдулборий қаерда бўлмасин, ўз маҳоратини чарҳлашда давом этиб, жаҳон футболининг юлдузига айланади деб умид қиламиз.

Биз Odil Cup-2016 турнирида водийнинг бор-йўғи 8 жамоасини йиғдик. Ўзбекистонда юзлаб балки минглаб бундай жамоалар ва иқтидорларни учратиш мумкин.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика