RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

⚡️ ОЧЛда келаси мавсум қайси ўзбек жамоалари ўйнайди? Новости

⚡️ ОЧЛда келаси мавсум қайси ўзбек жамоалари ўйнайди?

Суперлигада ҳам ким чемпионлик, қайси жамоалар медаллар учун курашиши ойдинлашиб қолди.

Янги мавсумда ОЧЛда қайси жамоалар ўйнаши мумкин?

Мазкур савол яқинда энг долзарб мавзуга айланишидан олдин бу ҳақида гапирамиз.

Демак, Суперлига жамоаларига ОЧЛга 2+2 кўринишида квота ажратилган. Бу дегани иккита жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирок этса, қолган иккита жамоа плей-офф босқичи орқали курашга қўшилади. Тўғридан-тўғри иккита йўлланмани қайси жамоалар олади? (тартиб бўйича)

1. Суперлига чемпиони;

2. Ўзбекистон кубоги ғолиби;

3. Суперлига 2-ўрин соҳиби;

4. Суперлига 3-ўрин соҳиби.

Агарда Ўзбекистон кубогини ютадиган жамоа Суперлигада кучли учликка кира олса, унда чемпионатда 4-ўринни олган жамоа ҳам ОЧЛга йўлланма олади.

— Яна бир нозик мавзу шуки, ОФК кубогида иштирокини муваффақиятли давом эттираётган "Сўғдиёна" қитъа мусобақасида ғолиб чиқса, унда Жиззах клуби ОЧЛ учун Ўзбекистонга берилган квотанинг тўртинчисига эга чиқади. Яъни, "Сўғдиёна" Суперлига ва мамлакат кубогида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар ОЧЛни плей-офф босқичидан бошлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мисол учун, дейлик, "Сўғдиёна" Суперлигада тўртталикка киролмади ва Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқмаса ва фақат ОФК кубогини ютса, унда ОЧЛга берилган қолган квоталарни Суперлига чемпиони, мамлакат кубоги ғолиби ва 2-ўрин соҳиби олади. Агарда чемпионат ғолиби масалан "Насаф" бўлса, кубокда АГМК ғолиб чиқса, 2-ўринни "Навбаҳор" ёки "Пахтакор" олса ҳам Суперлиганинг 3-ўрин соҳиби бошқа ким бўлишидан қатъи назар ўша жамоа ОЧЛсиз қолади. Аввало ОФК кубогида "Сўғдиёна"га омад тилаб, кубокни Жиззахга олиб келишларини кутиб қоламиз! Худо хоҳласа "Сўғдиёна" ОФКда чемпион бўлган тақдирда, Суперлигада катта эҳтимол 4-ўрин ва балки 3-ўрин учун кураш интригаси қадри йўқолади.

Маълумот учун: ОФК ғолибига бу йил ҳам ОЧЛга йўлланма берилиши (бу ўзбек клубларига берилган 4-йўлланмани қўлга киритган жамоа ўрнига бўлади) ҳақидаги маълумотни таниқли футбол мутахассиси Алишер ака Никимбаев тасдиқлади.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика