RU

Последние новости

13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  0 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  15 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  31 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  24 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди Новости

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди

ОФК янгиланган клублар рейтингини эълон қилди.

Бунгача Ўзбекистон умумий рейтингда 9, Ғарб минтақасида 5-ўринда эди. Янгиланган рейтингда эса Ўзбекистон умумий рейтингда 7, Ғарб минтақасида 4-ўринга чиқиб олди.

Бунга ОФК томонидан рейтингни тузишдаги ҳисоблаш тизимининг ўзгартиргани сабаб бўлди, деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Айни пайтдаги ҳолатга кўра Ўзбекистон 2023 йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 2та ва саралаш босқичида 2та клубга эга бўлиши кутилмоқда.

Ҳисоблаш тизими қандай ўзгарди? Олдинлари ОФК ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақасидаги клубларнинг очколарини қўшарди ва клублар сонига бўларди. Яъни 2021 йил халқаро майдонда юртимиз шарафини 3та клуб ҳимоя қилди ("Пахтакор", АГМК ва "Насаф"). Янгиланган ҳисоблаш тизимида ОЧЛ алоҳида ва ОФК кубоги алоҳида ҳисобланди. Яъни "Насаф"нинг муваффақиятли юриши очколаримизнинг янада кўпайишига олиб келмоқда.

Янада эътиборли томони Ўзбекистон 2022 йил ушбу рейтингда Ғарб минтақасида 3-ўринга чиқиб олиши кутилмоқда. Иккинчи ўриндаги Эрон биздан 0,405 балл кўп тўплаган. Агар бу фарқни йўққа чиқариб иккинчи ўринга чиқа олсак 2024 йилги мавсумда Ўзбекистонга ОЧЛда 3+1 квотаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 йилларда ОЧЛда Ўзбекистонга 1+1 квотаси берилган эди.



Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика