RU

Последние новости

09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  7 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  6 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

ОЧЛ. Мураббийлар ўйиндан олдин нима дейишди? Новости

ОЧЛ. Мураббийлар ўйиндан олдин нима дейишди?

Теги :  ОЧЛ
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган жавоб баҳси ўтказилади.

Теҳрондаги "Озоди" стадионида "Персеполис" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Маълумки, биринчи ўйинда эронликлар сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугунги ўйиндан сўнг финалга чиққан омадли жамоа номи маълум бўлади. Жавоб учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари ўз фикрларини билдиришди.

Жезуалду Феррейра ("Ал Садд" бош мураббийи):
- "Биринчи ўйинда биз яхши ўйнагандик, бироқ рақиб ғалаба қозонди. Биз жавоб учрашувига ҳам фақат ғалабани кўзлаб келганмиз. Шогирдларим "Персеполис"ни мағлуб этадиган кучга эга. Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади. Кураш сўнгги сонияларга қадар кечади. Ўйлайманки, ҳакам бизга қарши нотўғри қарорлар чиқармайди. Ўйин бошланиши билан ҳужумга ўтиб тезкор гол киритишга ҳаракат қиламиз. Биз Эронга фақат ғалаба учун келганмиз".

Бранко Иванкович ("Персеполис" бош мураббийи):
- "Аввало шуни айтишим керак, ярим финалга чиқишнинг ўзиёқ катта натижа. Бу натижани кетма-кет иккинчи йил уддаладик. "Ал Садд" билан битта гуруҳда ўйнагандик ва бу жамоани жуда яхши биламиз. Биз мухлислар учун ўйнаймиз, уйдаги ўйинларда энг катта устунлигимиз ҳам ишқибозларимиз кўплигида. "Ал Садд" кучли жамоа. Рақиб таркибида Хави, Габи, Багдад Бунеджа сингари футболчилар бор, лекин бизнинг таркиб ҳам ўзига яраша кучли. Мен мана шу тўқнашувга ўз мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламан".

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика