RU

Последние новости

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  0 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

ОЧЛ. "Ал Гарафа" ўз майдонида ҳеч қачон ўзбек клубларига ютқазмаган Новости

ОЧЛ. "Ал Гарафа" ўз майдонида ҳеч қачон ўзбек клубларига ютқазмаган

Эртага Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви бўлиб ўтади.

Қатарнинг мазкур клуби бунга қадар Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўзбек жамоаларига қарши олти марта ўйин ўтказган. Қизиғи барча ўйинлар "Пахтакор"га қарши кечган.

2002 йил гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш босқичида "Ал Гарафа" ўз майдонида "Пахтакор"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган. Тошкентдаги жавоб баҳсида "шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучиб кейинги босқичга йўл олишган.

2008 йил гуруҳ босқичида "Гарафа" ўз майдонида "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган - 2:2. Тошкентда эса мағлуб бўлган - 0:2.

2010 йил битта ўйиндан иборат 1/8 финалида "Ал Гарафа" Дохада "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Ниҳоят 2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш ўйинида "Ал Гарафа" "Пахтакор"дан 2:1 ҳисобида устун келганди.

"Ал Гарафа"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ОЧЛдаги умумий статистикаси қуйидагича: 6та ўйин, 3та ғалаба, 1та дуранг ва 2та мағлубият. Эътиборлиси "Гарафа" Дохада ўтказган 4та ўйиннинг ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.

Эртанги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:20да бошланади.



Ал Гарафа - ПАХТАКОР - 4:3
10.10.2002. Доха. 1000 томошабин.
Учинчи саралаш босқичи. Биринчи ўйин.
Бош ҳакам
: Ал Саиди Муҳаммад Умар (БАА)
Голлар: 1:0 - Ридха Эмад Муҳаммад, 8. 1:1 - Никитков Юрий, 15. 2:1 - Ридха Эмад Муҳаммад, 21. 3:1 - Ридха Эмад Муҳаммад, 49. 3:2 - Джепаров Сервер, 52. 3:3 - Кошелев Леонид, 58. 4:3 - Ридха Эмад Муҳаммад - пенальти, 75.


ПАХТАКОР - Ал Гарафа - 3:0
25.10.2002. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 28000 томошабин.
Учинчи саралаш босқичи. Иккинчи ўйин
Бош ҳакам:
Эсфаханиян Ферейдун (Эрон)
Голлар: 1:0 - Жепаров Сервер, 62. 2:0 - Тожиев Зайниддин, 69. 3:0 - Кошелев Леонид, 89.




Ал Гарафа - ПАХТАКОР - 2:2
19.03.2008. 2-тур. Доха. "Ал Гарафа" стадиони. 2000 томошабин.
Бош ҳакам:
Ли Ги Юнг (Ж.Корея)
Голлар: 1:0 - Маҳмуд Юнус, 57. 2:0 - Араужо Клемерсон, 65. 2:1 - Алиқулов Асрор, 68. 2:2 - Тожиев Фарҳод, 78.


ПАХТАКОР - Ал Гарафа - 2:0
21.05.2008. 6-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3000 томошабин.
Бош ҳакам:
Сатоп Тонгхан (Таиланд)
Голлар: 1:0 - Тожиев Зайниддин, 19. 2:0 - Аҳмедов Одил - пенальти, 88.




Ал Гарафа - ПАХТАКОР - 1:0
11.05.2010. 1/8 финал. Доха. "Ал Гарафа" стадиони. 7283 томошабин.
Бош ҳакам
: Басма Муҳсин (Сурия)
Гол: 1:0 - Араужо Клемерсон - пенальти, 86.


Ал Гарафа - ПАХТАКОР - 2:1
30.01.2018. Ар Райан. "Тани бин Жассим". 2936 томошабин.
Бош ҳакам:
Саррай Моҳанад (Ироқ)
Голлар: 1:0 - Снейдер Уэсли - пенальти, 21. 2:0 - Амадо Диого, 28. 2:1 - Хакимов Джасур, 90+3.




Аль-Гаррафа

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Тур final

07/04/2021, 21:20

1
:
0
Finished AET

АГМК

Jovan Djokic - 120'

45'
90'
120'
120'  Jovan Djokic

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика