RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  959 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  11

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз" Новости

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз"

ОЧЛ-2021 шарқ минтақаси "I" гуруҳидан ўрин олган "Кавасаки Фронатале" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдин Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович ва футболчи Ши Юченг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз, деб ўйлайман. "Кавасаки Фронтале" жуда кучли жамоа. Мусобақага ёшлар таркиби билан келган бўлсакда, улар билан тенглашишга уриниб кўрамиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Тўғри таркибимизда ёшлар тўп тепмоқда. Айримлари кучли жамоаларга қарши ўйиндан сўнг толиқиб қолишди. Шу боис таркибда ўзгаришлар бўлади. Мени қувонтирадиган футболчилар осон бўлмаган рақиблар билан ўйинларда тажриба тўплашмоқда. Масалан "Юнайтед Сити"га қарши учрашувда 2та гол уриб, 3та ўтказиб мағлубиятга учрадик. Агар таркибимизда 3 нафар бўлса ҳам ёши катта футболчилар бўлганида ҳисобни ушлаб қола олардик. Бу улар учун дарс бўлди. ОЧЛдаги ўйинлар футболчиларни тез фикрлашга ўргатади. Шу боис турнир жамоамиз учун фойдали бўлди, деб ўйлайман",- дейди Зоран Янкович.



"Эртага бизни қизиқ ва қийин ўйин кутмоқда. Мусобақа бизга тажриба бермоқда. Ўзимизга нимадир оляпмиз. Шу боис бизда ортиқча босим йўқ. Мақсадимиз кучли жамоалардан керакли жиҳатларни ўзлаштириш эди",- дейди Ши Юченг.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика