RU

Последние новости

22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  0 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  4 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  0 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  17 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2

ОЧЛ-2021. АГМК Ироқ клубини мағлуб этса "Ал Гарафа" билан ўйнайди Новости

ОЧЛ-2021. АГМК Ироқ клубини мағлуб этса "Ал Гарафа" билан ўйнайди

2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси саралашида Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни олган АГМК клуби иштирок этади.

Олмалиқ клуби гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита сафар учрашувини ўтказиши ҳақида кеча хабар бергандик.

Дастлаб АГМК Ироқ вице чемпиони "Ал Қува Ал Жавия" клубига қарши сафарда ўйнайди. Ўтган йилларда ўзбек клуби дастлабки босқични ўз майдонида ўтказарди, бироқ бу йил Ироқ ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистондан тепага чиқиб олгани боис энди клубимиз сафарда ўйнайди.

Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқиши учун Қатар клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Бу клуб номи кеча бўлиб ўтган Қатар Амири кубоги финалидан сўнг маълум бўлди.

Финалда "Ал Садд" "Ал Араби"ни мағлуб этди - 2:1. Шундай қилиб, "Ал Садд" кубок соҳиби сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди. "Ал Қува Ал Жавия" - АГМК учрашуви ғолиби плей-оффда Қатар Суперлигасида тўртинчи ўринни олган "Ал Гарафа" клубига қарши сафарда ўйнайди.

Ҳозирча саралаш баҳслари ва гуруҳ босқичи ўйинлари қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, саралаш март ойида ўтса, гуруҳ босқичи апрель ойида бошланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика