RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

"Обод" футболчилари пенальтидан гол ура олишмайдими? Новости

"Обод" футболчилари пенальтидан гол ура олишмайдими?

Теги :  МашъалОбод
Кеча олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Машъал" - "Обод" учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ўйинда "Машъал" 5:0 ҳисобида зафар қучди. Гап бунда эмас. Эътиборли томони олий лига дебютанти бўлган "Обод" клубининг икки футболчиси пенальтидан гол ура олишмади. Учрашувнинг 15-дақиқасида Санжар Тўрақуловнинг 11 метрли жарима тўпидан йўллаган зарбасини "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсов қайтаришга эришди. 82-дақиқада белгиланган пенальтини Шерзод Жалилов амалга оширди. Бироқ бу зарба ноаниқ кетди.

Қизиғи "Обод" футболчиси 9-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда ҳам пенальтидан гол ура олмаганди. Ўшанда Павел Соломиннинг "нуқта"дан йўллаган зарбасини посбон қайтариб қолганди.

Шундай қилиб, 3 марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлган тошкентликлар уларнинг ҳеч биридан фойдалана олишмади.

Маълумот учун, "Обод" дарвозасига 5 марта пенальти белгиланган ва уларнинг 4таси гол билан тугаган.

Санжар Тўрақуловнинг зарбаси


Шерзод Жалиловнинг зарбаси

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика