RU

Последние новости

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   33 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  6 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

Обид Жўрабоев: "Устунликка эришсакда, ғалаба қозониш насиб этмади" Новости

Обид Жўрабоев: "Устунликка эришсакда, ғалаба қозониш насиб этмади"

Бу йилги чемпионат арафасида "Навбаҳор" таркибидан жой олган Обид Жўрабоев наманганликлар сафида мунтазам равишда майдонга тушиб келмоқда.

Жўрабоев ҳам бошқа жамоадошлари каби Муборакдан ижобий натижа билан қайтиш умидида эди. Аммо, "Навбаҳор" 4-турда ҳам мухлисларига ғалаба тортиқ эта олмади. Футболчи учрашув хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Бугунги учрашув ҳақида нима ҳам дея олардим. Ўйин давомида устунликка эришдик. Тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этиш борасида ёмон ҳаракат қилмадик. Аммо, натижа ижобий кўриниш ҳосил қилмади. Мухлислар ва ўйинимизни четдан кузатаётганларга ўйиндан кўра натижа муҳимроқ. Яъни ўйин эсдан чиқади, натижа эса тарихда қолади. Биринчи бўлим охирларида жарима зарбасидан кейин ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Дарвозабонимизни ушбу тўпни қайтариши қийин эди. Ўйин борасида олиб қараганда, "Машъал" футболчиларидан устун эдик. Камида дуранг қайд этишимиз ёки бўлмаса ғалаба қозонсак бўларди.

Танаффусдан кейин ҳисобни тенглаштиришни уддасидан ҳам чиққандик. Бироқ, голдан кейин ҳаракатларимизда қандайдир пасайиш юзага келиб, йўқ жойдан иккинчи тўпни ўтказиб юбордик. Тўртта турдан бери ғалаба қозонишга эриша олмаяпмиз. Бунинг сабабини тушуна олмаяпмиз. Назаримда ғалаба бизга кулиб боқишни истамаяпти. Аслини олганда учрашувлар давомида гол уриш борасида кўплаб имкониятлар бўлмоқда. "Машъал" эса иккита имкониятдан самарали тарзда фойдалана олди. Балки бизга омад етишмаётгандир.  Камчиликлар устида ишлаб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз, - дейди Жўрабоев.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика