RU

Последние новости

18:40Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  8 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  11 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз Новости

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ёзилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китоби Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмаги остида нашрдан чиқди.

Эртага 16 апрель куни соат 10:30 да Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида таниқли футбол фахрийси, ўзбек футбол шарҳловчилиги мактаби асосчиларидан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Олтин қалам” миллий мукофоти лауреати Ахбор Имомхўжаев янги китобининг тақдимотини ўтказади.

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ёзилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китоби Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмаги остида нашрдан чиқди.

800 саҳифадан иборат ушбу китобда ўзбек футболига оид кўплаб тарихий материаллар, хотиралар, қизиқарли фактларни кўришимиз мумкин. Шунингдек, унда футболимиз тарихида ёрқин из қолдирган мураббий, футболчи, мутахассис ва спорт журналисти сифатида фаолият олиб борган машҳур инсонлар ҳақида ҳам қатор қимматли маълумотлар учрайди.

Ахбор Рустамович ушбу китоб устида роппа роса 12 йил ишлади. Ўзбек футболи энциклопедияси, деб аташ ҳам мумкин бўлган мазкур китобнинг чоп этилиши нафақат муаллиф ҳаёти, балки ўзбек футболи тарихида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳурматли ОАВ вакиллари, сизларни ушбу китобнинг тақдимот маросимида иштирок этишга таклиф этамиз!


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика