"Ньюкасл" Пардьюни жазолади
02 мар 2014 13:57
Новости
"Ньюкасл" Пардьюни жазолади
"Ньюкасл" бош мураббийи Алан Пардью АПЛ 28-тур доирасидаги "Халл Сити"га қарши ўйинда содир бўлган ҳолат учун клуб томонидан 100 минг фунтлик жаримага тортилди.
"Зағизғонлар" бош мураббийи рақиб ярим ҳимоячиси Дэвид Мейлер майдон ташқарисидан тўпни ўйинга киритиб бериш учун келганида унга боши билан зарб беришга уринди. Учрашув бош ҳаками футболчига сариқ қарточка кўрсатди. Пардьюни эса мураббийлар ўриндиғидан четлаштирди.
52 ёшли мутахассисга клуб пуллик жарима солиш билан бир қаторда расмий огоҳлатириш ҳам берди. Англия Футбол Ассоциацияси ҳам бу борада ўз текширув ишларини бошлаб юборди.
52 ёшли мутахассисга клуб пуллик жарима солиш билан бир қаторда расмий огоҳлатириш ҳам берди. Англия Футбол Ассоциацияси ҳам бу борада ўз текширув ишларини бошлаб юборди.
Комментарии