RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  105 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Нукусда қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси ташкил этилди Новости

Нукусда қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси ташкил этилди

Мамлакатимизда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ҳамкорлигида футзал мураббийларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ўтказиб келинаётир.

Жумладан, жорий йилнинг 10–15 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида футзал мураббийлари учун ОФКнинг “Level-1” дастури бўйича беш кунлик халқаро  ўқув курси ташкил этилди. Нукус олимпия захиралари коллежи базасида олиб борилган назарий ва амалий машғулотлар жараёнида  жами 19 нафар, шундан Нукус шаҳридан 13 нафар, Хўжайли туманидан 3 нафар, Нукус, Кегейли ва Қораўзак туманларидан  бир нафардан мураббий таҳсил олди.

Мазкур курс ишини ОФК инструктори Аваз Мақсумов бошқариб борди. Ўз навбатида унга “Level-2” лицензиясига эга бўлган  О. Жалимов(Нукус) ва К. Хромов(Тошкент)  ассистентлик вазифасини ўтади.

Қорақалпоғистон Республикаси  футбол федерациясининг биринчи вице президенти В. Назаровнинг таъкидлашича, эндиликда “Level-1” лицензиясини қўлга киритган мураббийлар “Level-2”  ва “Level-3”  даражалари учун ўқишни давом эттириши  мумкин.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика