RU

Последние новости

14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  3 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   4 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7

Нодирбек Бобомуродов: "АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан деб ҳисоблайман" Новости

Нодирбек Бобомуродов: "АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан деб ҳисоблайман"

Бугунги кунда ўзбекистонлик футболчиларга талаб кучайганидан хабарингиз бор.

Ҳозирги пайтда юртдошимиз Элдор Шомуродов Европанинг етакчи лигалардан бирида фаолият олиб бормоқда. Аммо, Англияда фаолият юритаётган ҳамюртимиз ҳақида билармидингиз? Нодирбек Бобомуродов Англиянинг олтинчи лигасида иштрок этувчи "Уорсинг ФК" жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бу футболчи билан яқиндан танишиш учун сайтимиз мухбири Учқун Азимов у билан боғланди.


- Аввалига ўзингиз ҳақингизда қисқача айтиб берсангиз...

- Менинг исмим Нодирбек Бобомуродов, ёшим 23да ва Бухоро шаҳрида туғилганман. Буюк Британияга 8 ёшимда келганман. Менга кўпроқ чап вингер ва ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб ўйнаш ёқади. Ҳозирги кунда мен Англия олтинчи лигасида иштрок этувчи "Уорсинг ФК" жамоаси футболчисиман.

- Футболчилик фаолиятингизни қандай бошлагансиз?

- Олдинлари мен кўчада дўстларим билан футбол ўйнар эдим ва кейинчалик 11 ёшимда маҳаллий жамоага қўшилдим. Ўша клубдан бошлаб ўсишни бошладим. 2015/2016 йиллари менга "Брентфорд" клуби қизиқиб қолди ва мен бу клуб кўригида бўлиб қайтим, бу мен учун жуда катта тажриба бўла олди. 

- Қайси клуб академияси тарбияланувчисисиз?

- "Кристал Пэлас" коллежи академиясида 2 йил таҳсил олганман. Сўнгги мавсумда 21та гол ва 13та ассист қайд этдим ва шу билан бирга "Плеймут", "Оксфорд Юнайтед" ва "Портсмут" жамоалари назарига тушдим. Катта футболга қадам қуйганимдан сўнг мен "Коринтиан Кежуал", "Чешант" ва "Хангерфорд Тавн" клубларида фаолият олиб борганман.

- Клубингиздаги қулайликлар қандай?

- Клубимдаги шароитлар шунчаки ажойиб. Бизни статистикаларимиз билан таъминлаб туришади, бундан ташқари бизга диета режаси беришади ва барча керак бўлган жиҳозлар билан таъминлашади. Биз машғулотларимиз ва ўйинларимизни юқори сифатли 4G чимларда олиб борамиз. Жамоадаги муҳит шунчаки профессионал.

- Лигадаги стадионлар қай даражада?

- Лигадаги деярли барча жамоалар стадионлари юқори даражадаги майдонга эга.

- Нима деб ўйлайсиз, қанчалик узоққа бора оласиз? АПЛ, Чемпионшип, Лига 1 ёки Лига 2?

- Ўйлашимча, АПЛ ёки Чемпионшип даражасига ета оламан.

- Ўзбекистонга келиб турасизми?

- Ҳар йили бир икки марта бораман. Биринчи бор бу ерга келганимда юртимга анча муддат бора олмадим, ҳозир эса худога шукур, ҳаммаси яхши ва оиламнинг катта қисми Ўзбекистонда яшашади.

- Ўзбек футболини кўриб турасизми?

- Албатта, имкон бўлганда терма жамоа ўйинларини кўриб тураман.

- Ўзбек футболчиларидан кимларни танийсиз?

- Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳақида эшитганман.

- Бизнинг Суперлигада ўйнашга имкон бўлганда, рози бўлармидингиз?

- Агар имкон бўлганда, албатта.

- Тасаввур қилинг, сизга Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни таклиф қилишди ва сизнинг жавобингиз қандай булар эди?

- Юртимнинг терма жамоасида ўйнаш мен учун шараф ва орзу бўлиб келган, агар бу воқеа рўй берса менинг ва оиламнинг боши кўкка етади.

- Сиз билан бирга ва қарши ўйнаган энг машҳур футболчилар?

- Вильфред Заа ва Каллум Хадсон-Одоига қарши ўйнаганман.

- Келажакдаги режаларингиз?

- Англияда ўйнаган биринчи ўзбек футболчиси бўлиш ниятидаман.


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика